DxOMark рейтингида Galaxy S10 5G камералари биринчи ўринларни олиб, видео бўйича рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1047
  •  19.04.2019 09:22

DxOMark рейтингида Galaxy S10 5G камералари биринчи ўринларни олиб, видео бўйича рекорд ўрнатди!

Камералар ва объективларни холис текшириб, сифатини баҳоловчи DxOMark компаниясининг тестлари ҳақида бир қатор хабарлар эълон қилганмиз. Мазкур сервис ходимлари, ниҳоят, ҳозирда энг илғор флагманлардан бири – Samsung Galaxy S10 5G моделини ҳам профессионал синовдан ўтказишди.

DxOMark замонамизнинг энг зўр камерофонини эълон қилди

Galaxy S10 5G модели, айтиш мумкинки, хитойлик техногигантнинг ушбу сервис рейтингларидаги лидерлигига чек қўйди. Яъни, жанубий кореяликларнинг суперфлагмани асосий камера рейтингида Huawei P30 Pro билан бир хилда – 112 балл олди, аммо унинг селфи-камераси 97 баллик кўрсаткич билан етакчи бўлди.

Бундан ташқари, видеога олиш сифати бўйича Galaxy S10 5G рекорд қўйди – у видеосъёмка бўйича DxOMark рейтингида 100 балл ола билган ягона смартфондир!

Тўғри, Galaxy S10 5G фақат бош камеранинг фотосъёмка имконияти бўйича 117 балл олган, бу эса Huawei P30 Pro’нинг 119 баллик натижасидан пастроқ. Аммо видеосъёмка бўйича хитойликлар флагмани бу рақибидан учтага кам – 97 балл олган.

ЎҚИНГ: DxOMark: iPhone XR’ни якка камерали смартфонлар «тахтидан туширган» янги камерофонни қарши олинг!

Samsung Galaxy S10 5G суперфлагманининг камералар синовига доир батафсил маълумотларни мана бу ҳавола орқали DxOMark расмий сайтидаги махсус саҳифада кўриб чиқишингиз мумкин.

Селфи-камералар рейтингида Galaxy S10 5G энг юқори – 97 баллик натижа кўрсатган. Олд камера бўйича Galaxy S10+ (сотиб олиш) 96 балл, Google Pixel 3 ҳамда Galaxy Note 9 (харид қилиш) эса 92 балл олган бўлса, Huawei P30 Pro атиги 89 балл билан бешинчи ўринда.

ЎҚИНГ: DxOMark селфи-камераларни текшира бошлади: энг зўр 12 та селфифон билан танишинг!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!