DxOMark якка камерали смартфонларнинг янги «қирол»ини аниқлади

  •   DiMaX
  •  971
  •  07.12.2018 10:06

DxOMark якка камерали смартфонларнинг янги «қирол»ини аниқлади

Камералар сифатини холис баҳоловчи профессионал DxOMark сервиси смартфонларнинг ҳам фото ва видео олиш имкониятларини текширишидан хабарингиз бор. Ушбу компания мутахассислари якка модулли камерага эга смартфонлар орасида энг кучлисини аниқлашди.

ЎҚИНГ:  iPhone XS Max камерасига DxOMark баҳо берди: «Яхши, лекин энг зўри барибир бошқа!»

Мазкур сервис экспертларининг фикрича, бундай телефонлар орасида камераси энг зўри iPhone XR экан. Жорий йилнинг сентябрида тақдим этилган ушбу қурилма ўзининг «ака»лари – iPhone Xs ва Xs Max каби қўш камерали бўлмаса-да, Apple унинг камерасини ҳам кучли тайёрлаган.

DxOMark мутахассисларининг таъкидлашларича, iPhone XR камераси саноқлигина камчиликларга эга. Булар: боке эффектининг жудаям табиий эмаслиги, портрет режимида олинган суратларда сал хиралик ва зум билан расмга олишда сифатнинг пасайиши.

ЎҚИНГ: «Ҳамёнбоп» iPhone Xr ҳам намойиш этилди – Face ID юз сканерига эга энг арзон айфон!

Кузда тақдим этилган айфонларнинг энг арзони бўлган iPhone XR камерасида олинган суратларни юқори сифатда томоша қилиш учун мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтидаги махсус саҳифага ўтишингиз мумкин.

Хулласи калом, iPhone XR ушбу сервис тестларидан муваффақиятли ўтиб, фотосурат олиш бўйича 103 балл, видеолар олиш бўйича эса 96 баллни қўлга киритди. Шу тариқа, унинг ўртача баҳоси 101 баллга тенг бўлиб, бу ҳатто Samsung ва Xiaomi флагманларидан ҳам юқоридир! Ушбу смартфонсозларнинг Galaxy S9 Plus ҳамда Mi 8 моделлари камераларини DxOMark сервиси 99 баллдан баҳолаган.

Шу тариқа, ҳозиргача якка датчикли камерага эга смартфонлар «қирол»и бўлган Google Pixel 2 моделини iPhone XR «тахтдан ағдарди». Эслатиб ўтамиз, жорий йилда тақдим этилган бошқа айфонлар қатори, iPhone XR ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда савдога қўйилган. Жумладан, унинг 128 гигабайтлик доимий хотирага эга вариантини 10 282 000 сўмга сотиб олиш, ички хотираси 256 гигабайтлигини эса 11 128 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Dual-SIM ва оддий iPhone’лар нархлари (2018 йил 17 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!