DxOMark замонамизнинг энг зўр камерофонини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2344
  •  28.01.2019 08:58

DxOMark замонамизнинг энг зўр камерофонини эълон қилди

Мобил қурилмаларнинг фойдаланувчилар учун муҳим жиҳатларидан бири – камера имкониятларидир. DxOMark эса уларнинг айни шу тарафини холис ва тўлиқ текшириб баҳолайдиган профессионал сервисдир.

ЎҚИНГ: DxOMark рейтинги: 2018 йилнинг энг зўр камерофонлари!

DxOMark сервисининг рейтингида шу пайтгача энг зўр камерофон сифатида Huawei P20 Pro қайд этилган эди. Ундан кейинроқ Xiaomi ўзининг кўп томонлама рекордчи Mi Mix 3 флагманини расман намойиш этганди. Тақдимот маросимида компания ходимлари ушбу смартфон ҳамда Huawei P20 Pro олган суратларни ўзаро таққослаб, ўзининг янги флагмани Huawei камерофонидан ҳам зўр расмга олишини таъкидлаганди.

Кейинроқ хитойлик техногигант ўз юртдоши бўлган ушбу компаниянинг мазкур даъвосига қарши фикр билдирди. Huawei Devices ижрочи директори Ричард Ю (Richard Yu) бу ҳақда сўз юритар экан, Huawei P20 Pro моделидан фақатгина ўзларининг янги флагмани ўзиб кетиши мумкинлигини айтган. Бу билан яқиндагина тақдим этилган Huawei Mate 20 Pro смартфонига ишора қилган.

«Кўз илғайдиган келажакда бирорта смартфонсоз камера сифати бўйича Huawei P20 Pro’дан ўзиб кетадиган қурилма тайёрлай олмайди. Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

ЎҚИНГ: Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Хулласи калом, DxOMark мутахассислари яқинда Mate 20 Pro смартфонининг камераси бўйича ўз хулосаларини маълум қилишди – Huawei’нинг мақтанганича бор экан!

Хитойлик техногигантнинг мазкур флагмани фото имкониятлари бўйича 114 балл, видео имкониятларига кўра эса 98 балл олган. Huawei Mate 20 Pro камерасининг якуний баҳоси 109 баллни ташкил этган. Бу – олдинги етакчи Huawei P20 Pro билан тенг кўрсаткичдир.

DxOMark экспертлари янги смартфон камерасининг динамик диапазони ҳамда оптик зумнинг аъло даражада ишлашини алоҳида таъкидлашган. Шунингдек, яхши ёритилмаган шароитларда камеранинг ишлаши ва турли вазиятларда автофокусировканинг тезлиги ҳам ёққан. Аммо видео суратга олиш жараёнида барқарорлаштириш функцияси, шунингдек, боке эффекти билан суратга олишдаги деталлаштириш унчалик эмас экан.

Нима бўлганда ҳам, ҳали бирорта ҳам смартфонсоз Huawei’дан ўзиб кета оладиган камерофон тақдим эта олгани йўқ. Ўтган йилнинг энг зўр камерофони – Huawei P20 Pro моделини эса ҳозироқ Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: DxOMark селфи-камераларни текшира бошлади: энг зўр 12 та селфифон билан танишинг!