DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган янги флагман билан танишинг! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1250
  •  01.04.2020 14:56

DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган янги флагман билан танишинг! (+видео)

Хитойлик техногигант яқинда ўзининг Huawei P40 туркумидаги камерофонларини тақдим этган эди. DxOMark лабораторияси мутахассислари улардан Huawei P40 Pro моделининг камера имкониятларини текшириб, ҳайратга тушишди!

ЎҚИНГ: DxOMark тахтига – Xiaomi Mi 10 Pro ёнига атиги 48 МПлик камера билан ким чиқиб олди?

Айтиш керакки, бош камера сифати бўйича DxOMark рейтингида шу пайтгача Xiaomi Mi 10 Pro ҳамда Oppo Find X2 Pro моделлари 124 балл билан етакчилик қилиб келаётган эди. Huawei P40 Pro эса улардан сезиларли даражада ўзиб кетди – 128 баллик рекорд!

DxOMark экспертларининг таъкидлашларича, ушбу лаборатория рейтинларида ҳар гал янги етакчи пайдо бўлганида, олдинги лидердан 1 балл юқори натижа кўрсатар эди. Хитойликларнинг бу камерофони эса энг кучли рақибларидан ҳам бирйўла 4 баллга устун келгани эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: One plus 7T Pro DxOMark'дан синовдан ўтди

Мутахассислар Huawei P40 Pro асосий камерасида олинган видео намунасини ҳам эълон қилишган:

Huawei P40 Pro бош камераси қандай текширилганлиги ва бу жараёнларнинг батафсил тавсифи билан мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтида (инглизчада) танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: DxOMark’ни порахўрликда айблашяпти: «холис» баҳолашнинг баҳоси қанча?

Шу билан бирга, экспертлар Huawei P40 Pro флагманининг селфи-камерасини ҳам алоҳида текшириб кўришди. Расмга олиш бўйича у 108 балл, видеога тушириш борасида эса 95 балл олган. Хулласи калом, бу смартфон умумий ҳисобда 104 баллик натижа билан энг зўр селфифонлар тахтига ҳам чиқиб олди!

DxOMark мутахассислари бир нарсани таъкидлашган: Huawei P40 Pro селфи-камераси текширувида ундаги Face Beautification функцияси ёқиқ ҳолатида бўлган. Бу функцияга эга бўлган камера прошивкаси эса ҳозирча оддий фойдаланувчиларга тақдим этилмаган; Huawei уни яқин орадаги янгиланиш билан тарқатади.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.