DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингини фатҳ этган янги қирол билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  1321
  •  24.10.2020 16:16

DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингини фатҳ этган янги қирол билан танишинг!

Хитойлик техногигант куни кеча Huawei Mate 40 туркумидаги флагман смартфонларини тақдим этган эди. Стандарт моделдан ташқари, унга Mate 40 Pro ҳамда Mate Pro+ флагманлари ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Хитойлик бу камерофон DxOMark рейтингида Galaxy S20 Ultra ва Xiaomi Mi 10 Pro’ни ҳам «ер тишлатди»!

Қурилмалар камераларини профессионал усулларда текшириб баҳоловчи DxOMark лабораторияси аллақачон Huawei Mate 40 Pro флагманининг фото ва видео имкониятларини тест қилиб кўрди. Кутилганидек, мазкур модел Huawei’га камерофонлар рейтингидаги тахтни қайтариб олиб берди!

Кўриб турганингиздек, Huawei Mate 40 Pro асосий камераси суратга олиш бўйича 140 балл, видеога тушириш бобида эса 116 балл олган. Шу тариқа, у якуник 136 баллик натижа билан энг зўр фотофлагман бўлиб олган.

ЎҚИНГ: Энг қиммат Samsung флагмани ҳам DxOMark рейтингида уни шарманда қилди – Xiaomi, Vivo, Honor, Huawei ва Oppo смартфонларидан пастда!

DxOMark мутахассислари бирйўла Huawei Mate 40 Pro моделининг селфи-камерасини ҳам текшириб кўришган. Буни қарангки, унинг олд камераси ҳам барча смартфонлар орасида энг зўри бўлиб чиқди:

Гувоҳи бўляпмизки, Huawei’нинг янги флагмани олд камераси фотоимкониятларига кўра 110 балл, видео олиш бўйича эса 96 баллик натижа кўрсатган. Унинг умумий кўрсаткичи ҳам барча смартфонларникидан юқори – 104 балл.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Шу тариқа, Huawei Mate 40 Pro фотофлагмани DxOMark’нинг бир йўла иккита – бош камера ва олд камера рейтингларида етакчи бўлиб чиқди:

Айтиш керакки, шу йил мартнинг сўнгида тақдим этилган камерофон – Huawei P40 Pro флагмани ўшанда DxOMark лабораториясининг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган эди. Унинг рекордини Xiaomi компанияси 11 август куни тақдим этган юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra модели синдира олган. Бироқ «Хитойча Apple»нинг DxOMark рейтингидаги ҳукмронлиги кўпга бормади – Huawei тезда ундан тахтини қайтариб олди.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!