DxOMark’нинг янгича рейтинги: овози энг зўр смартфонлар!

  •   DiMaX
  •  1291
  •  11.10.2019 13:30

DxOMark’нинг янгича рейтинги: овози энг зўр смартфонлар!

Шу пайтгача фотокамераларни профессионал синовдан ўтказиши билан танилган DxOMark компанияси мобил қурилмаларнинг яна бир жиҳатини тестдан ўтказишни бошлади. Яъни, энди у смартфонларнинг овоз янгратиш хусусиятларини текширишни йўлга қўйди ва бу борадаги илк рейтингини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Google Pixel 4 XL ва Samsung Galaxy Note 10 Plus'ларнинг камераси таққосланди

DxOMark сервисининг янги йўналишдаги тестида бешта брендга қарашли жами еттита қурилманинг овоз имкониятларига баҳо берилган: Apple iPhone 11 Pro Max (сотиб олиш) ва iPhone XS Max; Samsung Galaxy S10+ (харид қилиш) ва Galaxy Note 10+; Sony Xperia 1, Honor 20 Pro ҳамда Huawei Mate 20 X.

Тадқиқотларда ушбу смартфонлар бир ҳафта мобайнида синаб кўрилган; уларнинг динамик ва қулоқчин орқали овоз узатиши текширилган. Шунингдек, камера ва диктофон орқали ёзиб олинган овозлар сифати ҳам ўрганилган.

Янгича рейтинг етакчиси Huawei Mate 20 X модели бўлган, Apple’нинг бултурги флагмани – iPhone XS Max эса энг янги iPhone 11 Pro Max’дан ҳам ўзиб, иккинчи ўринни эгаллаган:

DxOMark таъкидлашича, Mate 20 X ҳамда iPhone XS Max овозни деярли идеал тарзда узатиб беради. iPhone 11 Pro Max эса товушларни уларчалик аниқ янгратмайди, яна динмикдаги бас борасида ортда қолади. Ландшафт режимида эса у чап ва ўнг каналларни чалкаштириб юборган. Овознинг баландлиги борасида iPhone 11 Pro Max бошқа қурилмалардан устун келган.

Айтиб ўтиш ўринлики, DxOMark ушбу тестларни махсус қурилган лабораториясида ўтказган; у ердаги шарт-шароитлар эса смартфонларни оддий қўллаш шарт-шароитларидан фарқ қилади. Шу боисдан ҳам фойдаланувчилар мазкур флагманларнинг овоз сифатидаги фарқларини унчалик сезмасликлари табиий.

ЎҚИНГ: Энг қудратли смартфонлар ўнталиги (AnTuTu, 2019 йил, сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!