E3 2021 тадбирида Microsoft ва Bethesda намойиш этган барча 32 та ўйин трейлерлари битта жойда!

  •   DiMaX
  •  315
  •  14.06.2021 15:26

E3 2021 тадбирида Microsoft ва Bethesda намойиш этган барча 32 та ўйин трейлерлари битта жойда!

Electronic Entertainment Expo ўйинлар кўргазмасининг бу йилгиси – E3 2021 тадбири 12–15 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида Microsoft ҳамда Bethesda компаниялари ҳамкорликдаги биринчи намойишни ўтказди.

ЎҚИНГ: Афсонавий шутер-ўйин смартфонларга ҳам чиқди! (+видео)

Мазкур икки гигант E3 2021 кўргазмасида намойиш этган барча ўйинларнинг трейлер видеоларини эълон қилмоқдамиз. Улардан аксариятининг қачан ва қайси платформаларга чиқиши ҳам маълум.

  1. Starfield

Намойишнинг очилиши Starfield билан бошланди.

Ушбу ўйин 2022 йилнинг 11 ноябрь куни, Xbox учун эксклюзив бўлиб чиқади.

  1. S.T.A.L.K.E.R. 2

GSC студияси, ниҳоят, S.T.A.L.K.E.R. 2 ўйинининг биринчи тўлақонли трейлерини тақдим этди.

Мазкур шутер келаси йилнинг 28 апрелида компьютерлар учун, Xbox Series X ҳамда Xbox Series S учун эксклюзив тарзда тақдим этилади.

  1. Back 4 Blood

Ушбу кооператив шутернинг релизи 12 октябрда бўлиб ўтади.

Back 4 Blood ўйинини намойишдан кейиноқ Game Pass дўконидан олиш мумкин бўлади.

  1. Contraband

Avalanche Studios дастурчиларининг ушбу янги лойиҳаси геймерларга қачон тақдим этилиши ҳозирча аниқ эмас.

  1. Sea of Thieves ўйинидаги «Кариб денгизи қароқчилари»

Ушбу тўлдириш 22 июнда чиқади.

  1. Yakuza: Like a Dragon

Бу ўйин аллақачон Xbox Game Pass каталогига чиқди.

  1. Battlefield 2042

Xbox тақдимотида EA ҳамда DICE тайёрлаган шутернинг илк геймплей трейлери ҳам кўрсатилди:

  1. Twelve Minutes

Бу ўйинда асосий қаҳрамонларга Жеймс Макэвой, Дейзи Ридли ҳамда Уиллем Дэфо овоз берган.

Twelve Minutes лойиҳасининг релизи 19 августга белгиланган.

  1. Psychonauts 2

Бу ўйиндан геймерлар 25 августдан бошлаб баҳраманд бўлишлари мумкин.

  1. Fallout 76 учун Steel Reign тўлдириши

Мазкур ўйин ижодкорлари бирданига иккита тўлдиришни эълон қилишди.

Fallout 76 учун Steel Reign тўлдириши 7 июлда чиқади.

  1. 11. Fallout 76 учун Expeditions: The Pitt тўлдириши

Мазкур тўлдириш геймерларга 2022 йили етиб келади.

  1. The Elder Scrolls Online

Ушбу MMO-ўйиннинг янгиланган версияси Xbox Series X ҳамда Series S, шунингдек PS5 консолларига 15 июндан тақдим этилмоқда.

  1. Party Animals

Бу лойиҳани геймерлар 2022 йили Game Pass’дан олишлари мумкин бўлади.

  1. Hades

13 августдан бошлаб бу ўйинни Game Pass каталогидан олиш мумкин бўлади.

  1. Somerville

Илмий фантастика йўналишидаги саргузашт ўйин компьютерларга чиқади.

  1. Halo Infinite

Ушбу ўйин релизи 2021 йилнинг охирига режалаштирилган.

Ўйинда кўп фойдаланувчи режими бепул бўлади.

  1. Diablo II: Resurrected

Blizzard тақдим этган RPG-ўйиннинг янги версияси 23 сентябрда чиқади.

  1. A Plague Tale: Requiem

Бу ўйиндан геймерлар 2022 йилда завқ олишлари мумкин бўлади.

  1. Far Cry 6

Биринчи шахс номидан ўйналувчи шутернинг олтинчи қисми ҳам тайёр.

  1. Slime Rancher 2

Бу ўйинни ҳам кейинги йилдан ўйнаш мумкин бўлади.

  1. Shredders

Мазкур лойиҳа геймерларга шу йилнинг декабрида тақдим қилинади.

  1. Atomic Heart

Mundfish студиясининг бу ўйини ҳам Game Pass’га чиқади, аммо релиз санасини айтишмади.

  1. Replaced

Геймерлар бу ўйиндан 2022 йилда завқ олишлари мумкин бўлади

  1. Grounded Shroom & Doom

Ушбу янгиланиш 30 июнда чиқади.

  1. Among Us

Оммабоп ўйиннинг янгиланган версияси чиқади.

  1. Eiyuden Chronicle: Hundred Heroes

Мазкур ўйинни 2023 йилгача кутишга тўғри келади.

  1. The Ascent

Мазкур лойиҳанинг релизи 19 августда бўлади ва у ўшандаёқ Game Pass дўконига чиқади.

  1. Age of Empiress IV

Геймерларга бу ўйин 28 октябрда тақдим этилади.

  1. The Outer Worlds 2

Ушбу ўйин бошида Xbox учун эксклюзив бўлади.

  1. Microsoft Flight Simulator

Симулятор 27 июлда Xbox Series X ҳамда Xbox Series S учун тақдим этилади.

Кузда эса унинг «Топ Ган: Мэверик» тўлдириши чиқади.

  1. Forza Horizon 5

Пойгалар туркумининг давоми 9 ноябрдан Xbox One, Xbox Series X ҳамда Series S приставкаларига, шунингдек компьютерларга ҳам чиқарилади.

  1. Redfall

Arkane Austin студиясидан Xbox учун янги эксклюзив.

Хўш, сиз булардан қайсиларини энг кўп кутмоқдасиз?

ЎҚИНГ: Бир ойдаёқ $264,5 млн келтирган мобил ўйин – PUBG Mobile ёки Roblox эмас! (2021 йил, май)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!