Edge – кишини ақллироқ қилувчи пешонабоғ яратилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  588
  •  12.11.2018 16:04

Edge – кишини ақллироқ қилувчи пешонабоғ яратилди! (+видео)

Калифорниядаги Humm стартапи пешонага тақилувчи Edge гарнитурасини ишлаб чиқди. Мазкур гарнитура инсонни ақллироқ қила олади.

ЎҚИНГ: «Сиз ҳаммадан ақллимисиз?»

Edge пешонабоғи миянинг таълим олишга қа хотирага масъул қисмини стимуляция қилади. Ушбу аксессуарни ишда, ақлий фаолият билан боғлиқ ўйинларда янада яхшироқ натижаларга эришиш учун қўлланиши мумкин.

Мана, уни қуйидаги видеолавҳада томоша қилинг-да:

Edge худди спортчилар пешонабоғи кўринишида ишланган бўлиб, унга ўрнатилган датчиклар миянинг тегишли қисмларига электр сигналларини узатади. Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, бу мияни янада фаоллаштириб, кишининг когнитив (фикрлаш билан боғлиқ) қобилиятини оширади.

Humm вакилларининг сўзларига кўра, Edge пешонабоғини керакли ақлий фаолиятни бошлашдан 15 дақиқа аввал қўллаш керак, унинг таъсир этиш муддати эса бир соатдан кам эмас. Когнитив қобилиятини оширишдан ташқари, у кишини стрессларга ҳам чидамлироқ қилади. Шу боис уни яхши дам олиш учун ухлашдан аввал ҳам қўллаш мумкин.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, Edge гарнитурасини қўллаш буткул хавфсиз бўлиб, у барча керакли тестлардан ўтказилган. Бу гаджетни 2019 йили савдога чиқаришни кўзлашмоқда, нархи эса 300 дан 500 долларгача бўлиши мумкин

ЎҚИНГ: LUNA fofo: дунёдаги илк ақлли бьюти-гаджет

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!