Эдвард Сноуден кузатувдан ҳимояловчи мобил иловани тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1501
  •  23.12.2017 17:34

Эдвард Сноуден кузатувдан ҳимояловчи мобил иловани тақдим этди

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳамда Американинг «Матбуот эрканлиги» жамғармаси (Freedom of the Press Foundation) янги иловани яратишди. Бу дастур смартфонни кузатувдан сақловчи тизимга айлантира олади, деб ёзади Wired нашри.

ЎҚИНГ: Эдвард Сноуден Twitter’да пайдо бўлди

Haven деб номланувчи ушбу илова Android тизими базасидаги арзон смартфонларга ўрнатишга мўлжалланган. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, бу дастур ўрнатилган телефонни эгаси ўз уйида ёки ўзи жойлашган меҳмонхона хонасида қолдириб кетиши лозим. Haven ёрдамида бу смартфон махфий тарзда атрофни видеотасвирга туширади, овозларни ёзиб олади ва буларни ўз эгасига юборади.

Сноуден фикрича, бу усул ёрдамида хонада эгаси йўқлигида кимдир кириб, тинтув ўтказишга, яширин камера ёки диктофон ўрнатишга уринганлигини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, бегоналар смартфонни очишга ёки унга жосуслик дастурларини ўрнатишга уринса ҳам Haven дастури буни аниқлаб, эгасини огоҳлантиради.

ЎҚИНГ: Смартфон эгаларини таъқиб этишнинг энг айёрона йўли аниқланди (+видео)

Haven хонага кирган бегоналарни тўхтатиб қола олмаслигини Сноуден тан олган, бироқ илова бу ҳолатни ҳужжатлаштириб қўйиши ва фош этишининг ўзи ҳам катта гап, деган у. Шу тариқа, бу дастур махсус хизматлар вакилларининг ўз хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишларига халақит беради.

Айтиш керакки, Эдвард Сноуден дастлаб АҚШ хавфсизлик идорасида ишлаган ва четга қочиб кетиб, бу муассасанинг сирларини фош қилгани билан танилган. Унга Россияда бошпана берилган бўлиб, ҳозиргача ўша ерда яшайди. АҚШда эса Сноуденга давлатга хиёнат қилганлик айби қўйилган.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз таъқибидан қутулишни биласизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.