Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

  •   DiMaX
  •  1196
  •  03.08.2021 17:57

Эгалари рози бўлган смартфонлар рейтингида кутилмаган ўзгариш! (AnTuTu, 2021 йил июль)

Биз боягина AnTuTu бенчмаркига кўра Android-смартфонлар самарадорлиги бўйича июль ойи рейтингини эълон қилган эдик. Мазкур сервис мутахассислари бундан ташқари эгасини қониқтирган Android-смартфонлар рўйхатини ҳам чиқарди.

ЎҚИНГ: Энг арзонидан энг зўригача: Android-смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2021 йил июнь)

Эгасини рози қилган смартфонларнинг июнь ойидаги рейтингидан фарқли равишда, июлдаги рўйхатда энг юқори баҳоларга ўтган йилги флагманлар сазовор бўлган.

Ғолиблик шоҳсупасидан Honor 30 Pro+ ўрин олган бўлса, кучли учликка бултурги Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G ҳамда бу йил май ойида чиққан Oppo Reno 6 Pro 5G моделлари ҳам кирган.

ТОП-ўнталикдан яна Oppo K9 5G, Huawei Mate 30 5G, Meizu 18 Pro, Samsung Galaxy S21 Ultra 5G , Huawei P40 Pro+, Meizu 18 ҳамда Nubia Red Magic 6 Pro смартфонлари ҳам ўрин олган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг оммабоп смартфонсозлар рейтингида Apple’ни иккинчи ўриндан туширишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.