Эгасини авариядан сақловчи Sgnl V70 қулоқчини тақдим этилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  629
  •  13.12.2018 10:16

Эгасини авариядан сақловчи Sgnl V70 қулоқчини тақдим этилди! (+видео)

Кўча-кўйда қулоқчин орқали мусиқа тинглаб кетаётганларга, айниқса ёшларга кўп дуч келамиз. Улар кўпинча атрофдагиларнинг гап-сўзларини эшитишмайди, шунингдек, машина сигналини ҳам...

ЎҚИНГ: Бугун “наушник”, эртага қулоқ аппарати…

Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйича атрофидаги овозларни эшитмагани учунгина хавфли вазиятни пайқамай қолган 130 минг киши ҳалок бўлади. Тиниб-тинчимаган ихтирочилар мусиқа шинавандаларини шундай ҳолатлардан ҳимоялаш учун махсус Sgnl V70 қулоқчинини ишлаб чиқишди. У атрофдаги шовқинни тўсишнинг гибрид технологиясига эга.

Sgnl V70 гаджетининг гибрид шовқин тўсиш функцияси кўча бўйлаб сайрларда, велосипед ҳайдаганда керак бўлади. Бунда бир вақтнинг ўзида қулоқчиндаги мусиқани ҳам, атрофдаги товушни ҳам эшитиш мумкин. Қулоқчинда яна оддий товуш тўсиш функцияси ҳам бор – бунда теваракдаги овозлар умуман эшитилмайди.

Бошқа жиҳатлари билан Sgnl V70 оддий қулоқчинлардан фарқ қилмайди. У қулоқдан ечиб олинганида мусиқани автоматик равишда тўхтатиб туради ва кийилганида яна ўз-ўзидан давом эттиради. Қулоқчин косачаларидан бирида сенсор юза мавжуд бўлиб, унда бармоқ ишоралари орқали мусиқани бошқариш мумкин.

ЎҚИНГ: Edge – кишини ақллироқ қилувчи пешонабоғ яратилди! (+видео)

Мана, Sgnl 70 қулоқчинининг ишлашини қуйидаги видеолавҳада бирга кўрамиз:

Sgnl V70 лойиҳаси Indiegogo краудфандинг платформасида тақдим этилган бўлиб, унга 129 АҚШ доллари нархида олдиндан буюртма бериш мумкин. Агарда лойиҳа керакли миқдордаги маблағни самарали тарзда тўплай олса, сўнг қулоқчин 229 доллардан сотувга чиқарилади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса турли ишлаб чиқарувчиларнинг айрим русумлардаги қулоқчинларини 132 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумин.

ЎҚИНГ: Наманганда уяли телефонлар учун аксессуарлар ишлаб чиқарилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!