Эгасини рози қилган iOS-гаджетлар ТОП-ўнталигида беш йилдан бериги бирорта айфон йўқ! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

  •   DiMaX
  •  606
  •  09.03.2021 12:07

Эгасини рози қилган iOS-гаджетлар ТОП-ўнталигида беш йилдан бериги бирорта айфон йўқ! (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Биз яқинда AnTuTu сервисининг хитойлик фойдаланувчиларнинг февраль ойида бенчмаркда ўтказган тестлари асосида энг кучли флагманлар рўйхатини ва энг зўр ҳамёнбоп смартфонлар рейтингини чиқарган эдик. Шунингдек, бенчмарк бутун дунёдаги смартфонлар эгаларининг тестлари натижаларининг ўртача кўрсаткичлари асосида флагманларнинг глобал рейтингни ҳамда жаҳон бозоридаги ўрта нархли энг зўр ўнта смартфон рўйхатини ҳам эълон қилган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Ўз эгасини рози қилган ўнта Android-смартфон (2021 йил февраль)

Оммабоп бенчмарк жамоаси энди iOS тизимли мобил қурилмаларнинг ўз эгасини қониқтирганлик кўрсаткичлари асосида 2021 йил февраль ойи рейтингини ҳам тақдим этди. Буни қарангки, унга беш йилдан берида чиққан бирорта ҳам айфон кирмаган, ғолиб эса – 2016 йили тақдим этилган оригинал iPhone SE модели (98,07 фоизлик қониқиш)!

Айтиш керакки, iPhone SE шу йилнинг январь рейтингида иккинчи ўринда бўлиб, 12,9 дюймлик iPad Pro планшети 99,5 фоизлик кўрсаткич билан кетма-кет тўртинчи ой етакчилик қилган эди.

ЎҚИНГ: iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

Кўриб турганингиздек, февралда ўз эгаларини рози қилган Apple қурилмалари топ-ўнталигига яна қуйидагилар кирган:

  1. iPad Pro (9,7 дюймлик) – 98,07%
  2. iPad mini 4 – 97,35%
  3. iPad Pro (янги, 10,5 дюймлик) – 97,3%
  4. iPhone 6s Plus – 97,21%
  5. iPad Air 2 – 97,2%
  6. iPad Pro 4 (11 дюймлик) – 97,09%
  7. iPhone 6s – 96,82%
  8. iPad 5 – 96,62%
  9. iPhone 7 – 96,02%

Эслатиб ўтамиз, Omdia таҳлил компанияси яқинда эълон қилган, бутун 2020 йил мобайнида жаҳондаги энг харидоргир бўлган телефонлар рейтингида рўйхатнинг нақ ярмини ва ғолиблик шоҳсупасини ҳам айнан айфонлар банд этган.

ЎҚИНГ: 3687 мАс батареяли Phone 12 Pro Max автономлиги юқорими, ёки 5000 мАс аккумуляторли Galaxy S21 Ultra? («Жонли» тест видеоси)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!