Эгасини рози қилган ўнта смартфон (Antutu рейтинги, 2021 йил июнь)

  •   DiMaX
  •  1860
  •  05.07.2021 12:51

Эгасини рози қилган ўнта смартфон (Antutu рейтинги, 2021 йил июнь)

AnTuTu бенчмарки фойдаланувчиларнинг ўз смартфонлари борасида билдирган фикрларига асосланиб янги рейтингни тақдим этди. Ўз эгаларини қониқтирган моделлар ўнталигида ғолиб етакчи смартфонсозларга тегишли эмас.

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)

Май ойидаги рейтинг лидери – ўтган йилги Meizu 17 Pro модели июнда ҳам етакчиликни қўлдан бермаган. Фойдаланувчиларнинг 98,04% ижобий тақризлари асосида у яна биринчи бўлиб турибди.

Кучли учликка яна Samsung Galaxy S20 Ultra 5G (98,02%) ҳамда Huawei Mate 40 (96,54%) флагманлари ҳам кирган.

Кўриб турганингиздек, кейинги поғоналарни тегишлича Samsung Galaxy Note 20 Ultra 5G, Meizu 18 Pro, Huawei Mate 30 Pro, Samsung Galaxy S21 Ultra 5G, OnePlus 9, Huawei P40 Pro+ ҳамда Meizu 18 моделлари банд этган.

Эътибор берган бўлсангиз, рўйхатда асосан турли компанияларнинг бултурги смартфонлари акс этган. Бу йилги моделлар орасидан иккитаси эса ҳатто iPhone эгаларини ҳам Android-смартфонларга ўтишга мажбур этаётгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Apple iPhone нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!