Эгилувчан смартфонлар ҳақиқатга айланди (Видео)

Эгилувчан смартфонлар ҳақиқатга айланди (Видео)

Queens University (Канада) тадқиқотчилари турли томонларга эгиш мумкин бўлган смартфон прототипини намойиш қилишди. Смартфоннинг мазкур хусусияти турли қўшимча вазифаларни фаоллаштиради ҳам. Янги қурилма ҳақидаги маълумотлар расмий релизда ошкор қилинди.

Канадалик тадқиқотчилар ReFlex смартфонини яратишда LG OLED эгилувчан дисплейини асос қилиб олишди. Смартфон дизайни эса Android 4.4 платформаси ёрдамида шакллантирилди.

Хўш, эгилишлар қандай ҳолларда фойда беради? Ушбу хусусият бир қатор юмушларни бажаришда кўмаклашади: электрон китобларни варақлашда, турли ўйинларни ўйнашда ва ҳужжатлар билан ишлашда.

Олимлар ўз кашфиётини 2016 йилнинг 18 февраль куни Нидерландияда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойишга қўйишни режалаштирган. Тижорий маҳсулот эса энг камида беш йилдан ишлаб чиқарилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!