EGS яна иккита ўйинни бепул ва бир умрга беряпти (+видеолар)

  •   DiMaX
  •  466
  •  23.04.2021 17:19

EGS яна иккита ўйинни бепул ва бир умрга беряпти (+видеолар)

Иш ҳафтасининг охирига келиб, Epic Games рақамли дўкони иккита ўйинни текинга тарқата бошлади. Уларнинг иккаласини ҳам 29 апрелгача бутунлай олиб қўйиб, кейин хоҳлаганча ўйнаса бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Улардан биринчиси Alien: Isolation номли ўйин бўлиб, Ридли Скоттнинг машҳур «Бегона» («Чужой») фильми асосида яратилган. Унда «Севастополь» фазовий станциясида кезишингиз, ретрофутуристик муҳитдан завқ олишингиз ва ксеноморф панжасига тушмасликка ҳаракат қилишингиз мумкин.

Alien: Isolation ўйинини ўз кутубхонангизга қўшиб қўйиш учун мана бу ҳавола ёрдамида дўконга ўтасиз.

ЎҚИНГ: Пулли ўйин ва иловаларга обуна бўйича бепул эга бўлинг!

Бепул берилаётган иккинчи ўйин эса Hand of Fate 2 номли лойиҳа бўлиб, бир қанча жанрлар хусусиятларини ўзида жамлаган. Унда рақобатчилар билан қарта сузиш, яна барча муаммолар олов ва қилич билан ҳал этиладиган оламда жон сақлаш керак бўлади.

Hand of Fate 2 ўйинини ушбу ҳавола орқали Epic Games Store’дан олиб қўйиш имкони мавжуд.

Ҳар иккала ўйиннинг ҳам бепуллик вақти 29 апрелгача давом этади; шундай экан, улар билан танишиб, сақлаб олишга улгуринг ва геймер дўстларингизга ҳам бу хабарни етказинг.

ЎҚИНГ: Келеслик боланинг компьютер ўйнаши унинг ота-онасига ўта қимматга тушди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!