ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

  •   DiMaX
  •  1785
  •  16.06.2020 12:33

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

Google саккизта смартфон учун Android 11 тизимининг илк оммавий бета-версиясини тарқата бошлади. Бу орада Xiaomi мазкур апдейт ўзининг қайси моделларига келишини айтган бўлса, OnePlus мақтаниб ҳам ўтирмасдан флагманларини янгилади. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Android 11’гача янгиланувчи 60 га яқин Samsung смартфонлари ва планшетлари битта рўйхатда!

Лекин илк оммавий Android 11 Beta талқинини ўрнатиб олган айрим фойдаланувчилар ўз смартфонларида муаммолар юзага келганини айтишмоқда. Камчиликлар ҳозирча асосан турли русумлардаги Google Pixel телефонларида, шунингдек, OnePlus 8 ҳамда OnePlus 8 Pro флагманларида учраган. Умуман олганда, ўзи бошқа компанияларнинг қурилмаларига бу апдейт тўлақонли тарқатилгани ҳам йўқ-да.

Хулласи калом, Android 11 Beta талқинигача янгиланган смартфонларда камера ишдан чиқиб қоляпти, шунингдек, контактсиз тўловлар ишламаяпти. Фойдаланувчилар ҳозирча бунинг ечимини топа олмасдан, смартфонларининг прошивкаларини Android 10’га қайтаришяпти.

Шундай экан, янги авлод операцион тизимининг илк бета-версиясини асосий ишлатаётган смартфонингизга ҳозирча ўрнатмай турганингиз маъқул. Зеро, бошқа смартфонсозларнинг турли қурилмаларида ҳам у юқоридаги каби «қилиқ»лар қилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Android 11 учун Google нималарни iOS’дан олган?