Эҳтиёт бўлинг: Android’ни «ўлдирувчи» обойлар тарқалди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2012
  •  01.06.2020 14:53

Эҳтиёт бўлинг: Android’ни «ўлдирувчи» обойлар тарқалди! (+«жонли» видео)

Қурилмаларнинг иш фаолиятини бузувчи «матнли бомба»лар – муайян белгилар тизмалари ҳақида ёзганмиз. Энди эса ана шундай зиёнкор расмлар ҳам пайдо бўлган.

ЎҚИНГ: Исталган телефон ҳимоясини SIM-карта орқали бузиш йўли топилди – биттагина SMS кифоя экан!

Интернетда тарқалган айрим янги суратларни Android-смартфонларга обой тарзида ўрнатса, қурилма чексиз ўичиб-ёниш ҳолатига тушиб қоляпти. Бу муаммони фақатгина смартфон созламаларини дастлабки ҳолатига қайтариш йўли билан ҳал этишяпти, бунда эса ундаги барча маълумотлар йўқолиб кетади.

Мазкур муаммо ҳақида Android Authority, 9to5google, Engadget каби бир нечта нашрлар ёзишмоқда. Қуйида эса ушбу жараёнга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Интернет фойдаланувчиларининг хабарларига кўра, ушбу хатолик Google Pixel, Nokia, Samsung, Xiaomi, OnePlus ва бошқа кўплаб компанияларнинг гаджетларида кузатилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонларига номаълум «касаллик» тушди – янгиланишларни ўчириб қўйинг!

Таниқли инсайдер Ice Universe эса ушбу муаммога Samsung эътибор қаратгани ва ўз смартфонларининг навбатдаги янгиланишида буни бартараф этишини айтган:

Бундан кейин Android-смартфонларга зиён етказувчи шу каби суратлар кўпайиши мумкин. Шу сабабли бирор обой, заставка, дастур ёки бошқа нарсаларни фақат ишончли манбалардан олиб ўрнатишни тавсия этишмоқда.

ЎҚИНГ: MIUI 12’даги Super Wallpaper’ларни исталган Android-смартфонга ўрната оласиз! (тайёр ҳавола + «жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.