ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!

  •   DiMaX
  •  10965
  •  20.11.2018 11:27

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: бепул VPN’ларнинг ярмидан кўпи хавфли эканлиги аниқланди!

Турли сабабларга кўра кириш қийин бўлган айрим сайтларга уланиш учун фойдаланувчилар кўпинча VPN хизматларидан фойдаланишади. Бироқ унинг ҳам унчалик хавфсиз эмаслигига аксарият ҳолларда эътибор беришмайди.

ЎҚИНГ: VPN нима ўзи?

App Store каталогидаги бепул VPN иловаларининг ярмидан кўпи хавфсиз эмас, Google Play’дагилар ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бу ҳақда Top10VPN портали мутахассисларининг тадқиқотига таянган ҳолда ZDNet нашри хабар берган.

Аниқланишича, ушбу дастурлар асосан Хитой ҳукумати томонидан рағбатлантируви дастурчиларнинг маҳсулотлари бўлиб чиқмоқда. Уларнинг аксарияти ҳатто бу давлат билан алоқаларини яширишмаяпти ҳам, дейилади хабарда. Бу эса интернет-трафиги мазкур VPN сервиси орқали шифрланаётган маълумотларнинг дахлсизлигига таҳдиддир.

Top10VPN тадқиқотчилари ўрганиб чиққан ўттизта оммабоп VPN-иловаларнинг 17 таси Хитой билан алоқадор эканлиги тасдиқланган. Уларнинг бир қисми мустақил дастурчиларга, яна бир қисми эса студияларга тегишли, аммо барчаси у ёки бу даражада Хитой ҳукумати назорати остидалар.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда VPN ва Proxy’дан фойдаланганлик учун жазо белгиландими?

Хулласи калом, энг хавфли VPN’лар рўйхати қуйидагича:

Дарвоқе, тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришларича, нафақат хитойликларнинг, балки бошқаларнинг маҳсулоти бўлган бепул VPN’лар ҳам маълумотларингиз махфийлигига хавф солиши мумкин. Шундай экан, агарда шифрлаш жуда лозим ва бунда маълумотларингизнинг ўғирланмаслиги муҳим бўлса, пулли VPN-иловалардан фойдаланган яхши, демоқда тадқиқотчилар.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.