Эҳтиёт бўлинг: интернетда AliExpress номи билан юзлаб қалбаки сайтлар фаолият олиб бормоқда

  •   Saroy
  •  759
  •  29.10.2018 17:07

Эҳтиёт бўлинг: интернетда  AliExpress номи билан юзлаб қалбаки сайтлар фаолият олиб бормоқда

Экспертлар машҳур AliExpress майдончасига ўхшаш 300 та интернет-ресурсларни топишди. Бу ҳақда Hi-Tech Mail.ru’га  Group-IB гуруҳи маълум қилган. Буларнинг барчаси AliExpress номидан фойдаланиб пул топмоқчи бўлган товламачиларнинг сайт нусхаларидир. Унчалик аниқ бўлмаган нусхалар эса бунданда кўпроқ, уларнинг сони бир неча мингдан ошади.

Жиноятчилар «AliExpress» номи билан фишингли  сайтларини ишга туширади ва пул, логин, парол ва  банк карталарини ўғирлаш билан шуғулланади. 

Шунга ўхшаш сайт-нусхалар ёрдамида жиноятчилар нафақат ўзгаларнинг жамғармаларини ўғирлайди, балки контрафакт хизматлар ва маҳсулотларни ҳам сотиши мумкин. Group-IB ҳисоб китоби бўйича, харид қилинган қалбаки товарларнинг ҳар бешинчиси айнан интернет орқали сотиб олинган.

Фирибгарлар сайт, логотиплар, ранглар, слогонлардан нусха олади, уларни шунга ўхшаш домен номига қайд этади. «Биз ўрганиб чиққан шубҳали ресурсларнинг аксарияти aliexpress номининг турли вариантини ўзида акс этган домен номларига эга эди, — дейди Group-IB экспертлар гуруҳи раҳбари Илья Рожнов. Бу харидорларни жалб қилиш учун қилинади».

ЎҚИНГ: Яна ҳужум: Google Play’да ўнлаб қалбаки банк иловалари фош бўлди

Одамларни нафақат таниш дизайнлар чалғитади, ҳатто рекламалар ҳам адаштириб юборади. Гап шундаки, фишинг сайтларни ҳам  худди қонуний сайтларга ўхшатиб реклама қилишади. Баннер рекламалар ўрнатилади, излашни осонлаштиради, ижтимоий тармоқда илгари суради. Шундай қилинадики, жиноятчилар уни худди қонуний дўкон қилиб кўрсатади.

ЎҚИНГ: «UZ» доменидаги сайтлар сони 26 мингга етди

Бундай қалбаки сайтларга кунига биргина Россиянинг ўзидан 200 минг киши кирар экан.

Бундай қалбаки сайтларни аниқлаш учун биринчи навбатда эътиборни браузердаги манзилли сатрларга қаратинг. Агар сайт номида учта ёки бир нечта нуқта бўлса, яхшиси бундай сайт орқали ҳеч нарсага буюртма берманг. Расмий сайтни қидирув тизимидан топишга ҳаракат қилинг.

Сайтнинг ҳақиқийлигини билишнинг бошқача усули ҳам бор. Ўзингизнинг шахсий кабинетингизга киришга уриниб кўринг, агар сиз аввал харид қилган бўлсангиз, демак сизга аккаунт очилган бўлади. Қалбаки сайт сизни киритмайди ва рўйхатдан ўтишни сўройди  ёки шунчаки хато кўрсатади.

Турли акциялар ва нарх тушириш эълонлрига ишонмаслик керак, шунингдек буюртмага олдиндан тўловларни ҳам амалга оширманг. Интернетдан харид қилиш учун алоҳида картангиз бўлса янаям яхши бўларди, чунки картада ҳамма пулингиз эмас, балки айнан харид учун чегараланган миқдорда маблағингиз туради.

ЎҚИНГ: Chrome 56 хавфли сайтлар ҳақида огоҳлантиради

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!