Эҳтиёт бўлинг: смартфон ҳимоясини Skype орқали бузиш йўлини топишди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  329
  •  07.01.2019 15:26

Эҳтиёт бўлинг: смартфон ҳимоясини Skype орқали бузиш йўлини топишди! (+«жонли» видео)

Skype мессенжерининг Android тизими учун ишлаб чиқилган клиенти ҳимоясида «туйнук» мавжудлиги аниқланди. Энг ёмони – у орқали кириб, ҳатто блокировкада турган смартфондаги суратлар, контактларни кўриш, браузерни ишлатиш мумкин экан!

ЎҚИНГ: Мессенжерлар фойдаланувчилари узоқ кутган муҳим функция биринчи бўлиб Skype’га жорий этилди!

Тўғри, бунинг учун аввал ўша Android-смартфонни қўлга киритиш ҳамда эгасининг Skype’даги контактини билиш керак бўлади. Уёғи эса осон – блокировка калитини билмаса-да, мазкур мессенжер орқали ўғирлаб олинган смартфонга қўнғироқ қилиб, уни қабул қилиш, сўнгра қурилма ичидагиларни кўриш мумкин.

Мана, бу жараённи қуйидаги видеода томоша қиламиз:

Skype ҳимоясидаги ушбу «тирқиш»ни хавфсизлик бўйича мутахассис – косоволик 19 яшар Флориан Кунушевци (Florian Kunushevci) топган. Бу ҳақда у аллақачон Microsoft’га хабар қилган, компания эса илованинг мазкур нуқсон бартараф этилган 8.15.0.416 талқинигача янгилаган.

Агарда сиз ҳам Android-смартфонингизда Skype ишлатаётган бўлсангиз, ушбу хавфдан халос бўлиш учун уни янгилаб олинг.

ЎҚИНГ: Россиялик мактаб ўқувчилари Tesla ҳимоясини бузиб, ядро ҳужумини тўхтатиб қолишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!