Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учунчи шахс ҳам эшитяпти

  •   Saroy
  •  2087
  •  07.06.2018 10:27

Эҳтиёт бўлинг: суҳбатингизни учунчи шахс ҳам эшитяпти

Кўчада кетаётганингизда кимдир сизни кузатиб тургандек туюлганми? Шунда ўзингизни қандай тутгансиз, жуда ноқулайми? Энди  тасаввур қилинг: сиз яқин кишингиз, сирдошингиз ёки шунчаки танишингиз билан телефонда суҳбатлашяпсиз, эҳтимол,  бизнес ҳамкорингиз билан келгуси режаларни белгилаб олаётгандирсиз, албатта бу суҳбатлар ўртангизда қолиши керак, учунчи шахснинг гувоҳ бўлиб туриши ҳаёлингизга ҳам сиғмайдиган бир ҳол бўлиб кўринади. Афсуски, суҳбатингизни бегоналар ҳам эшитса бўларкан. Ишонаверинг! Буни ҳатто,  Киберхавфсизлик билан шуғулланувчи Asterix фирмаси мутахаслари ҳам тасдиқлаяпти.

Мазкур фирма  тадқиқотчиси Питер Хенвей смартфонларни микрофон қурилмаси орқали эшитиш усуллари ҳақида гапириб берди. Унинг таъкидлашича, бу слов-триггерларни ўрнатиш орқали юз беради. Питер Хенвей энг кўп «жосуслик» қилаётганлар орасида, эгаларининг ижозатисиз улар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланаётган Facebook’нинг ижтимоий тармоқлари сервисларини алоҳида таъкидлади.

ЎҚИНГ: iPhone’ингиз камераси ва микрофони орқали қайси иловалар сизни кузатаётганини биласизми?

Смартфонни хуфёна эшитишни  махсус сўз-триггерлар фаоллаштиради, дейди Питер Хенвей.

Аксарият иловалар микрофон қурилмасини ишлатишни талаб қилади, бироқ, турли бир-бирига зид фикрларга қараганда, эшитилган гапларни учунчи шахсга узатмайди. Маълумотларни ёзиш ва қайта ишлаш кўп ҳолларда слов-триггерларни ишлатганингиздан кейин бошланади (масалан, «Салом, Siri», «Окей, Google» ва шунгаўхшаш). Мутахассиснинг фикрича, бундай механизмлар бошқа иловаларда ҳам ишлаши мумкин.

Унинг таъкидлашича,  Facebook ёки Instagram смартфон эгасининг суҳбатини таҳлил қилишда минглаб слов-триггерларни ишлатиши мумкин. «Бу маркетинг нуқтаи-назаридан мақсадга мувофиқ, деб қаралади, қонун ва битимлар бундай маҳсулотларни фойдаланишга изн беради, шу боис менинг тушинишимча,  улар бу ишни қила олади, бироқ буни текшириб кўришнинг имкони йўқ», — дея, аниқлик киритди у.

ЎҚИНГ: Apple компьютерларини жосусликда айблашяпти

Экспертдан интервью олган Vice журналисти ушбу назарияни ҳақиқатдан ҳоли эмаслигига шубҳа қилмади ва ўзича синаб кўрди. У беш кун давомида жосуслик механизми учун “илиб олса бўладиган” ибораларни қайтариб турди. Суҳбатдошлар кўпроқ ўзларининг ижтимоий  мавқейига мос ибораларни, жумладан таълим олиш масканлари ва арзон кейим-кечаклар харид қилиш ҳақида суҳбатлаша бошлашди. Ишонасизми, кутилмаганда, янгиликлар лентасида турли ўқув юртлари ва унчалик қиммат бўлмаган кийим-кечаклар ҳақидаги реклама пайдо бўлди. Хўш, буни қандай тушуниш мумкин?

Питер Хенвейнинг таъкидлашича, бирорта ҳам компания  тўпланган маълумотларни ўзи мустақил равишда қайта ишламасдан туриб,  реклама берувчиларга сотмайди. Бундан ташқари, бу маълумотларнинг махсус хизмат идоралари учун ҳам қиммати йўқ, бундай  маълумотлар асосан реклама эълонларини илгари суриш учун ишлатилади.

ЎҚИНГ: Еса бўладиган жосуслик банан-телефонига патент олинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!