Эҳтиёт бўлинг: “кўринмас” Android-троян

Эҳтиёт бўлинг: “кўринмас” Android-троян

“Doctor Web” жамоаси Android платформасида ишлайдиган қурилмаларга ҳужум қилаётган янги зарарли дастурни аниқлади, деб ёзмоқда 3D News.

Android.Skyfin.1.origin номли ушбу дастур қурилма тизим каталогига яширинча зарарли кодларни ўрнатадиган бошқа троян вируслар ёрдамида юклаб олинади (root-ҳуқуқ олиш пайтида).  Skyfin ишга тушгач, Play Market процессига смартфон идентификатори ва фойдаланувчи ҳисоб қайдига доир маълумотларни ўғирлайдиган қўшимча модулни жорий қилади. Шундан кейин мазкур маълумотлар бошқарувчи серверга юборилади.

Вируснинг асосий вазифаси баъзи иловаларнинг оммабоплигини сунъий равишда ошириш учун Google Play’дан уларни юклаб олишдан иборат. Қизиғи шундаки, у иловани қурилмага ўрнатмайди, балки хотира картасига сақлаб қўяди. Шунинг учун қурилма эгаси юклаб олинган иловалардан бехабар қолаверади.

Ҳозирча вирусдан зарарланган қурилмалар сони маълум қилинган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!