Экин майдонларимиз энди дронлар ёрдамида мониторинг қилинади

  •   DiMaX
  •  1017
  •  12.03.2019 12:29

Экин майдонларимиз энди дронлар ёрдамида мониторинг қилинади

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши эндиликда томорқаларни ва фермерларнинг экин майдонларини дронлар ёрдамида мониторинг қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилган.

ЎҚИНГ: «Яшил» йўлакдан дрон "омадли" ўтолмади

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда, дейилади хабарда.

Унда кенгаш, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва сифатли экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини замонавий ўлчов воситалари, жумладан, учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланган ҳолда доимий мониторинг қилиб бориш белгиланган эди.

– Айни вақтда кенгаш ўз маблағлари ҳисобидан иккита учувчисиз учиш аппарати (дрон) харид қилиш чораларини кўрмоқда, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассиси Илҳом Солиев. – Шу мақсадда «Геоиновация маркази» давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда учувчисиз учиш қурилмаларини бошқариш учун ходимларни танлаш, қурилмаларни таъмирлаш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш хизматларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

Қайд этиш жоизки, учувчисиз учиш аппарати (дрон) ёрдамида юртимиздаги мавжуд 4.5 миллиондан ортиқ хонадоннинг 435.3 минг гектар экин еридан фойдаланиш жараёни ўрганилади. Унга кўра, ерлардан самарасиз фойдаланаётгани аниқланган хонадонларга огоҳлантиришлар берилади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.