Экрани ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 11 Pro’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1514
  •  25.11.2020 16:38

Экрани ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 11 Pro’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Декабрда тақдим этиладиган Snapdragon 875 процессори базасидаги илк хитойлик смартфон Xiaomi Mi 11 флагмани бўлиши кутилмоқда. Биз унинг янада илғор версияси – Mi 11 Pro ҳақида ҳам бир қатор маълумотларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi учинчи чоракда рекорд даражада кўп смартфон сотди

Бу смартфонлар ҳақида инсайдерлик хабарлари кўп чиқаётганди, Slashleaks сайти эса Xiaomi Mi 11 Pro флагманининг биринчи «жонли» суратини эълон қилди. Ҳар ҳолда, қуйидаги расмда айнан шу модел акс эттирилган, дейишяпти:

Тармоқ информаторлари берган маълумотлардаги сингари, ромсиз дисплейнинг четлари қайрилган, юқори чап бурчагида олд камера тирқиши бор.

Xiaomi Mi 11 Pro смартфонининг бош камерасида нақ 108 мегапикселлик асосий датчик қўлланади. Лекин унинг иккинчи – ўта кенг бурчакли модули ҳам зўр бўлади – 48 мегапикселлик датчик, пикселлар ўлчами эса 0,8 мкм.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги рекорди билан Realme’ни «жойига ўтирғизиб» қўйди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!