Экраности камерали биринчи смартфоннинг «жонли» расмлари ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  991
  •  14.08.2020 09:46

Экраности камерали биринчи смартфоннинг «жонли» расмлари ва хусусиятлари

Куни кеча ZTE компанияси кутилмаганда яширин селфи-камерали илк смартфонни эълон қилган эди. Унинг тақдимоти яқин, шекилли – қурилманинг суратлари ва расмлари TENAA регуляторида қайд этилди.

ЎҚИНГ: CES 2020: «Яширин камера»ли илк смартфонни кутилмаган компания намойиш қилди (+видео)

Сўнгги хабарлардан маълум бўлишича, бу смартфон номи ZTE A20 5G бўлиб, Snapdragon 765G процессори базасига қурилган. Компания уни 6, 8 ва 12 гигабайтлик тезкор ва 64, 128 ва 256 гигабайтлик доимий хотира билан чиқаради.

Гаджетнинг экрани OLED технологияси бўйича ишланган бўлиб, ўлчами диагоналига 6,92 дюймлик, унда тасвир аниқлиги эса 2460х1080 пикселликдир. Дисплейнинг ортига яширилган селфи-камера 32 мегапикселлик датчикка эга.

Android 10 операцион тизимли ZTE A20 5G моделининг аккумулятори 4120 мА/соатлик ток сиғимига эга.

ЎҚИНГ: Америкаликлар энг кўп қайси смартфонларни харид қилишяпти?

ZTE A20 5G бош камераси тўрт модулли: 64 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорлардан иборат.

Қурилманинг корпус ўлчами 172,1х77,9х7,9 миллиметрга, вазни эса 198 граммга тенг. ZTE A20 5G тақдимоти шу август ойидаёқ бўлиб ўтади, лекин санаси ва смартфоннинг нархи ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни яратди ва у бир сониядаёқ сотилиб кетди! («жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.