Экраности камерали дунёдаги илк смартфонни индингаёқ кўрамиз! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1656
  •  24.06.2019 11:22

Экраности камерали дунёдаги илк смартфонни индингаёқ кўрамиз! (+видео)

Шу ойнинг бошида Xiaomi компанияси Mi 9 (сотиб олиш) смартфонига дисплейи остига яширилган олд камерани «жонли» видеода ишлатиб кўрсатганди. Яна бир смартфонсоз – Oppo ҳам шу куниёқ айнан шундай технологияга эга смартфон прототипининг «жонли» видеосини тарқатди.

ЎҚИНГ: Oppo барчани доғда қолдириб, экраности камерали илк смартфонни намойиш этяпти!

Сермаҳсул смартфонсозлардан саналмиш Oppo ушбу технологиясини Хитойда, жорий йилнинг 26–28 июнь кунлари бўлиб ўтадиган MWC 2019 Shanghai кўргазмасида намойиш этмоқчи.

Ҳозирча мазкур қурилма қайси моделдаги смартфон бўлиши ҳамда унинг бошқа техник хусусиятлари номаълум. Аммо таниқли инсайдер Mukul Sharma мазкур смартфонга бағишлаб тайёрланган қисқа роликни Twitter орқали эълон қилди:

Кўрганингиздек, видеороликда смартфонларнинг селфи-камералари эволюциялари қисқача намойиш этилган. Яна ундан англашилишича, Oppo янги маҳсулотида яширин камерани дисплейнинг юқори қисми ўртасига жойлайди. Автопортрет режимида унинг атрофида таймерни акс эттирувчи ҳалқасимон анимация пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Oppo дунёдаги илк - ҳам букилувчан, ҳам камераси корпусдан чиқувчи смартфонни патентлади! (+Render)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.