Экраности селфи-камерали илк смартфон: нархи ва айрим жиҳатлари маълум!

  •   DiMaX
  •  1679
  •  12.11.2019 09:53

Экраности селфи-камерали илк смартфон: нархи ва айрим жиҳатлари маълум!

Xiaomi яқинда Mi Mix Alpha концептуал смартфонини тақдим этган ва энди ушбу туркумнинг навбатдаги вакили – Mi Mix 4 смартфонини ҳам тайёрлаб улгурган. Биз аллақачон унинг экрани ёқиқ ҳолда ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеосини ҳамда суратини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 метрода «қўлга тушди», унинг намойиш кунигача аниқ бўлди!

Компания ҳали Mi Mix 4 моделини расман намойиш этмай туриб, интернетда унинг кейинги авлоди – Xiaomi Mi Mix 5 ҳақида маълумотлар чиқа бошлади. Миш-мишларга кўра, унинг бош камераси беш модулли, асосий датчик аниқлиги 108 мегапикселлик бўлади. Қолган сенсорлар 12, 16 ва 12 мегапикселлик, яна биттаси эса тасвирга олинаётган саҳна чуқурлигини аниқлашга хизмат қилади.

Бироқ мазкур флагман бош камерадан ҳам кўра, бошқа жиҳати – 32 мегапикселлик олд камераси билан мақтана олади. Гап-сўзларга қараганда, селфи-камераси экраннинг остига яширилган биринчи смартфон айнан шу Xiaomi Mi Mix 5 бўлаётир.

XIaomi Mi Mix 5 моделининг «электрон юраги» – Qualcomm ҳали тақдим этиб улгурмаган Snapdragon 865 процессоридир. Қурилма стандарт модификацияда 12 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик ички хотирага эга бўлади.

Кейинги йил тақдим этиладиган ушбу смартфонга 710 доллар нарх белгиланиши кутилмоқда. Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi тўртта смартфонига барқарор MIUI 11 тарқатмоқда, шундан иккитаси глобал прошивкалар!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.