ЭКСКЛЮЗИВ: Galaxy Note 9’ни «ғалати» қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  1198
  •  23.07.2018 17:35

ЭКСКЛЮЗИВ: Galaxy Note 9’ни «ғалати» қадоғидан олиб томоша қиламиз! («жонли» видео)

Samsung компанияси Galaxy Note 9 фаблетини 9 августда намойиш этиб, 24 августда сотувга чиқармоқчи. Расмий рендердаги тасвирида фаблет экранида 24 август санаси акс эттирилгани ҳам шунга ишора қилаётир.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9’нинг илк расмий сурати эълон қилинди!

Шу пайтгача мазкур планшетофоннинг бир нечта «жонли» суратлари ва видеосини эълон қилганмиз. Интернетга чиқариб юборилган янги видеолавҳада эса Galaxy Note 9 қадоғи очилиши жараёни ва қурилманинг ўзи кўрсатилган.

Лавҳадаги Samsung қутиси қора рангда бўлиб, унга ёзувлар кўк тусда туширилган. Ҳали расман тақдим этилмаган Galaxy Note 9 жиҳатлари қутининг орқа томонига туширилган: 6,3 дюймлик экран, 6 ГБ тезкор ва 64 ГБ ички хотира, 12 мегапикселли қўшалоқ камера, тезкор қувватлаш имкони, IP68 стандартида сувдан ҳимоя.

Аммо смартфон хусусиятлари рўйхатида AKG стереодинамиклари ҳақида умуман бирорта ҳам эслатма йўқ. Шунга қараганда, ё фаблет жамланмасида мазкур элемент чиндан ҳам бўлмайди, ёки видеода кўрсатилган гаджет – Note 8 асосида тайёрланган қалбаки нусха бўлиб чиқади. Бунинг устига, қадоқдаги аксессуарлар ҳам бултурги Galaxy Note 8 флагманидагилар билан бир хил: AKG қулоқчини, тезкор қувватлаш қурилмаси, USB-C кабели, файлларни кўчириш учун USB-C-донгл ва смартфоннинг ўзи.

«Осмон ости салтанати»да аллақачон мазкур планшетофоннинг қалбакиси сотила бошлаганини инобатга олсак, улардан ҳамма нарсани кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойда "Galaxy Note 9" 100 доллардан сотувга чиқди!

Хулласи калом, янги видеони бирга томоша қиламиз:

Умуман олганда, Galaxy Note 9 тақдимотига ҳам оз вақт қолди – яқин орада барчасига ойдинлик киритилади. Унгача бу борадаги янгиликлардан бохабар бўлиб туриш учун бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A туркумида янги – A10, A30, A50, A70 ва A90 смартфонлари чиқади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!