ЭКСКЛЮЗИВ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A52 5G смартфонини анбоксинг видеосида тўлиқ томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1071
  •  10.03.2021 14:22

ЭКСКЛЮЗИВ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A52 5G смартфонини анбоксинг видеосида тўлиқ томоша қилинг!

Samsung кечагина навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини эълон қилди. Жанубий кореялик техногигант ушбу маросимда Galaxy A52 ҳамда Galaxy A72 смартфонларини намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Snapdragon 870 чипли бу Xiaomi смартфони Snapdragon 888 процессорли Galaxy S21 Ultra’ни мағлуб этди! (видео)

Шу пайтгача инсайдерлар бу икки моделнинг техник жиҳатлари ҳақида маълумотларни ва уларнинг суратларини улашиб келаётган эдилар. Энди эса Galaxy A52 5G гаджетининг анбоксинг видеоси ҳам чиқди!

Келинг, бирйўла видеолавҳани томоша қилиб қўяқоламиз:

Бестселлер бўлиши кутилаётган ушбу ҳамёнбоп смартфоннинг 4500 мА/соатлик аккумулятори 25 ваттгача қувват билан зарядлана олади, аммо қадоғига 15 ваттлик қувватлагич солинган экан.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳамда Galaxy A72 смартфонлари бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган – тегишлича Galaxy A52 4G ва Galaxy A72 4G талқинларида ҳам чиқади. Ҳар иккала смартфоннинг 5G-версиялари Snapdragon 750G чипсети, 4G-версиялари эса Snapdragon 720G процессори базасига қурилган.

ЎҚИНГ: Galaxy A32 4G тақдим қилинди: 5G-версиядан арзон, лекин унисидан ҳам зўр!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!