ЭКСКЛЮЗИВ: iPhone 12’ни биринчи марта «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  1584
  •  26.08.2020 13:33

ЭКСКЛЮЗИВ: iPhone 12’ни биринчи марта «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Apple корпорацияси куни кеча iPhone 12 туркумидаги смартфонларининг тақдимот санасини билмасдан ошкор этиб қўйган эди. Энди эса янги авлод айфонининг ишлаётган ҳолатидаги илк видеолавҳаси ҳам интернетга чиқди!

ЎҚИНГ: iPhone 12 чиққач, дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашади!

Slashleaks сйтида эълон қилинган мазкур видеороликда iPhone 12 смартфони созламалар менюсининг айрим қисмлари кўрсатилган. Унга қараб, янги авлод айфонларининг баъзи хусусиятларига гувоҳ бўламиз.

Жумладан, смартфонда фойдаланувчилар камеранинг турли иш режимларини ипидан-игнасигача созлай олишларини кўришимиз мумкин. Суратга туширишда тунги режим, сониясига 120 ва 240 кадр тезлигида 4K-видео олиш, фаол шовқин тўсиш, зум каби имкониятлар ҳам бор. Шунингдек, бош камерадаги лазерли лидар (LiDAR) датчигини ўчириб ёки ёқиб қўйиш мумкин.

Муҳим жиҳатлардан яна бири – янги айфоннинг Pro-версияларида дисплейда тасвирнинг 120 герцлик янгилана олишидир. Экраннинг тепа қисмида анъанавий тарзда улкан кемтик очилган – у ерга олд камера ва бошқа датчиклар ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Энди бор-йўғи 350 долларга яп-янги iPhone олиш мумкин бўлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!