ЭКСКЛЮЗИВ: Ишлаётган ҳолдаги ҳақиқий буклама смартфон илк «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  1029
  •  06.09.2018 16:56

ЭКСКЛЮЗИВ: Ишлаётган ҳолдаги ҳақиқий буклама смартфон илк «жонли» видеода!

Қайишқоқ дисплейга эга буклама смартфон яратиш борасида бир қатор компаниялар ҳаракат қилаётганидан хабарингиз бор. Хитойлик техногигант бунда BOE Technology компанияси ҳамкорлик қилаётгани ҳақида ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг инқилобий буклама смартфони аллақачон ишлаб чиқариш жараёнида!

Хулласи калом, BOE Technology компаниясининг қайишқоқ экрани билан жиҳозланган буклама смартфон «жонли» намойиш этилган видеолавҳа интернетда тарқалмоқда. Афтидан, бу лавҳа IFA 2018 кўргазмасида суратга олинган бўлса керак. Ушбу роликни машҳур инсайдер Бенджамин Гескин (Benjamin Geskin) ўз Twitter-аккаунти орқали эълон қилган.

Кўриб турганингиздек, Android операцион тизими ўрнатилган ушбу смартфон протототипи тўлиқ иш ҳолатида намоён бўлган. Унинг экрани диагоналига 5,99 дюймлик бўлиб, тасвир сифвати Full HD+ форматида.

Айтиш керакки, жанубий кореялик техногигант ҳам ўзининг илк буклама смартфонини шу йилнинг ўзидаёқ чиқаришини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Samsung директори сўз берди: буклама смартфон шу йилиёқ чиқади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!