ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: 5G тармоғида ишлаётган Galaxy S10’ни «жонли» томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  2127
  •  03.12.2018 07:20

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: 5G тармоғида ишлаётган Galaxy S10’ни «жонли» томоша қиламиз!

Куни кеча – 1 декабрь санасида Жанубий Кореяда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғи дунёда илк бор тижорий фойдаланишга татбиқ этилди. Табиийки, Samsung шундай воқеани ўтказиб юбормаслиги аниқ эди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10’лардан ташқари, Samsung яна 5G’да ишловчи олти камерали юбилей флагманини ҳам тайёрламоқда!

Samsung компанияси 5G тармоғини ўзининг ҳали расман тақдим этилмаган смартфони – Galaxy S10 флагманида синаб кўрди. Инсайдерлар ушбу синов жараёни акс эттирилган видеолавҳани интернетга чиқариб юборишди.

Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, унинг олд томони бу видеолавҳада унча яхши кўрсатилмаган. Аммо синаб кўрилаётган қурилманинг орқа панели худди куни кеча биз эълон қилган суратдагидек.

Samsung Galaxy S10 флагмани ва унинг модификациялари келаси йилнинг февралида, MWC 2019 кўргазмаси доирасида расман тақдим этилиши кутилаётир. Бу компаниянинг ҳозиргача бозорга чиқарилган турли русумлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет дўконимизда 899 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!