ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: «Антарктидага ўзга сайёраликлар фазо кемаси қўнди!»

  •   DiMaX
  •  4392
  •  03.10.2018 18:10

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: «Антарктидага ўзга сайёраликлар фазо кемаси қўнди!»

Антарктида соҳилида антиқа бир объект аниқланди. Аксарият уни НУЖ (номаълум учар жисм) – ўзга сайёраликларнинг фазовий кемаси, демоқда.

ЎҚИНГ:  УЧРАШИБ ҚОЛСАК: ўзга сайёраликлар бизни тушунмаса, биз уларни тушунмасак..?

Тушунарсиз объект ҳақида Youtube видеохостингидаги Secureteam10 канали хабар берган. Унга жойланган видеода худди муваффақиятсиз қўнган самолётга ўхшаш нарса акс этган. Қордаги узун из тобора аниқ ва чуқур бўлиб келиб, қор уюми билан якунланган. Ушбу топилма Антарктиданинг шимолий соҳили яқинидаги Жанубий Георгия оролида жойлашган.

Интернетда эса бу жисм устида баҳслар кучаймоқда. Табиийки, конспиролог ва уфологлар унинг ўзга сайёраликлар кемаси эканини зўр бериб таъкидлашмоқда. Youtube-блогерлар ҳам шу фикрдалар: видеолавҳа тавсифида номаълум объектнинг координатлари «UFO Landing Coords» – «НУЖ қўнган жой координатлари» деб номланган. Аммо канал томошабинлари бунга қўшилмасдан, ҳазилнамо изоҳлар ҳам ёзишмоқда. Масалан, «Қорбобо кўпроқ ичиб юборибди» қабилидаги ёзувларни ўқиш мумкин. Айримлар эса бунинг шунчаки музлик парчаси эканини таъкидламоқда.

Шу сўнгги версияга олимлар ҳам қўшилмоқда. Англиядаги Кил университети табиий география ўқитувчиси Ричард Воллер ҳодисага изоҳ берган. Айнан музликлар ва музларнинг шаклланиши тадқиқи билан шуғулланувчи бу олимнинг фикрича, видеода муз тоғининг тепасидан ажралиб тушиб, пастга сирғалган муз парчаси акс этган. Унинг «изи» эса – майдаланган муз синиқларидир.

ЎҚИНГ: Ўзга сайёраликлар: бизку уларни топа олмаяпмиз, улар бизни қидиряптими?

Мана, ўша видеони бирга томоша қиламиз:

Нима ҳам дердик, ҳозирча бу борадаги бирор фараз тасдиқланган эмас. Балки, келажакда у ерга илмий экспедиция уюштириб, масалага ойдинлик киритишар.

ЎҚИНГ: НАСА ўзга сайёраларни инсониятдан ҳимоя қилмоқчи

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!