Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  4489
  •  01.06.2019 11:43

Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!

Американинг Boeing E-4 ёки E-4B Nightwatch самолётлари ҳаводан бошқарув пункти вазифасини ўтайди. Уларни шунингдек, «Охирзамон самолёти» ёки «Қиёмат қойим самолёти» даб ҳам аташади.

ЎҚИНГ: “Учар тобутлар”: АҚШда бешта энг ёмон жанговар самолётлар рейтинги эълон қилинди

Таъкидлаш керакки, мазкур ҳаво кемалари ўта фавқулодда вазиятларда АҚШ президенти ва бошқа ҳарбий раҳбарият аъзоларини қабул қилишга мўлжалланган. Ердан туриб бошқариш тизимлари бузилган (масалан – ядро ҳужуми оқибатида) тақдирда улар шу самолёт бортидан туриб фаолият юритишлари кўзда тутилган.

Шундай самолётлардан бирининг салонини CNBC телеканалига кўрсатишди. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Айни дамда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари арсеналида шунақа самолётдан тўрттаси мавжуд. Улар узоқ масофаларга учишга мўлжалланган, кенг фюзеляжли ва икки палубали Boeing 747 йўловчи самолёти базасида яратилган.

Экипаж аъзоларидан бири CNBC’га берган интервьюсида шундай деган: «Бу – гўёки захирадаги Пентагон. Ҳафтада 7 кун, сутканинг 24 соатида битта шундай самолёт парвозга шай ҳолда туради».

ЎҚИНГ: «Бортда интернет»ли тўртинчи самолёт ЎҲЙга келтирилди: Boeing 787-8 Dreamliner аввалгиларидан қандай фарқ қилади?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!