ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  2038
  •  13.10.2018 09:56

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone Xs Max’дан ҳам кучли Xiaomi Black Shark 2 смартфонини «жонли» томоша қилинг!

Xiaomi компанияси жорий йилнинг апрелида тақдим этган Black Shark ўйинбоп смартфони ҳозиргача бенчмаркларда етакчиликни қўлдан бермай келаётир. Унинг иккинчи авлоди ҳам тайёрлангани ҳақида яқиндагина хабар бергандик.

ЎҚИНГ: Xiaomi яширган «Қора Акула» – иккинчи ўйинбоп смартфон TENAA’да фош бўлди!

Энди эса «хитойча Apple»нинг шу иккинчи авлод геймерофони – Black Shark 2 модели «жонли» тарзда кўрсатилган видео интернетга чиқди. Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган лавҳада бу смартфонни кўриб, у ҳақдаги янги маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Афтидан, иккинчи «Қора Акула» орқа корпусининг қопқоғи шишадан ишланган. Бу эса мазкур смартфонга симсиз қувватлаш технологияси ҳам татбиқ этилганидан далолатдир. Унинг нафақат орқа панелидаги логотипида, балки ён қиррасида ҳам ёруғлик-диодли чироғи мавжуд. Камеранинг жуфт модули эса, аввалги моделдан фарқли равишда, тикка жойлашган.

Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Ҳозиргача тарқалган маълумотларга кўра, Xiaomi Black Shark 2 ҳозирча расман тақдим этилмаган Snapdragon 855 (янги номи – Snapdragon 8150) чипига асосланган. Qualcomm’нинг мазкур флагман процессори 3,2 ГГц.гача такт частотасида ишлай олувчи саккизта ядрони ва Adreno 640 график тезлатгичини ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

Black Shark 2 моделининг энг илғор модификацияси 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотирага эга бўлишини айтишмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, Xiaomi ушбу девайсини ўйинлар жараёнида қизиб кетмаслиги учун кучли совитиш тизими ва бошқа технологиялар билан таъминлайди. Иккита SIM-карта билан ишлай олиши, энг сўнгги – Android Pie операцион тизими, симсиз қувватланиши, бақувват процессори ва бошқа жиҳатлари билан ушбу геймерофон ҳатто купертинолик гигантнинг iPhone Xs Max флагманидан ҳам кучли бўлиши кутилаётир.

«Хитойча Apple» геймерларга аталган бу смартфонини шу йилнинг декабрида ёки кейинги йил бошида расман тақдим этиши мумкин. Унинг нархи 500 АҚШ доллари атрофида бўлишини тахмин қилишмоқда. Xiaomi’нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда расмий кафолат билан сотилмоқда. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!