ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS’ни очиб кўришди – ҳаммасидан ҳам аккумулятори антиқа экан!

  •   DiMaX
  •  1530
  •  21.09.2018 09:55

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS’ни очиб кўришди – ҳаммасидан ҳам аккумулятори антиқа экан!

Билганингиздек, бу йил тақдим этилган iPhone XS смартфони купертиноликларнинг бултурги юбилей суперфлагманидан жуда кам фарқ қилади. Уларнинг ҳатто корпус ўлчамларигача бир хиллиги устидан хитойлик техногигант кулгани бежиз эмас.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Аммо уларнинг «ички дунёси»да озми-кўпми фарқлари бор экан – янги айфоннинг ичини очиб кўрган мутахассислар ушбу жараённинг видеосини улашишган.

Хусусан, iPhone XS’нинг энг қизиқарли қисмларидан бири унинг батареяси бўлиб чиққан. Унинг одатдагидек тўртбурчак эмас, балки «L» шаклида эканлиги – аввал учрамаган ҳолат.

Тўғри, iPhone X аккумулятори ҳам шунга ўхшаш, фақат у алоҳида-алоҳида иккита батареядан иборат. Бу йилги флагманда эса у «L» шаклида яхлит аккумулятор эканлиги аҳамиятли.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: iPhone X ва iPhone 8’ни бетонга ташлаб синаб кўришди!

Дарвоқе, iPhone XS’ни очиб кўриш видеосини бу гал iFixit эмас, балки FixjeiPhone ресурси тақдим этган. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Кўриб турганингиздек, янги айфоннинг қолган қисмлари iPhone X’никидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Энди iPhone XS’нинг таъмирга қанчалик яроқли эканлигини аниқлаш учун iFixit видеотавсифини кутамиз.

ЎҚИНГ: Ичкаридан нигоҳ: iPhone 8’ни очиб кўришди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!