Эксклюзив видео: iPhone XS’нинг илк реклама ролиги!

  •   DiMaX
  •  2890
  •  03.09.2018 13:11

Эксклюзив видео: iPhone XS’нинг илк реклама ролиги!

Apple корпорацияси шу йилнинг 12 сентябрида бўлиб ўтадиган тадбирида ўзининг бир нечта янги девайсларини намойиш этади. Шулардан iPhone XS номли смартфоннинг расмий суратлари кейинги кунларда интернетда тарқалмоқда.

ЎҚИНГ: iPhone ва бошқа смартфонлар қимматлашади: сабаб?

Сўнгги хабарларга қараганда, купертинолик компания бу йилги айфонларининг каттаси номида «Plus» қўшимчасидан воз кечган. Шунчаки, корпус ва дисплей ўлчами ҳамда бошқа айрим хусусиятларига кўра сал фарқланувчи икки хил iPhone XS бўлади. Суюқ кристалли экранга эга кичкина моделдаги айфон эса бошқача ном олиши кутилмоқда.

Кореялик дизайнер шу тасвирлардан фойдаланиб, янги айфонларнинг норасмий реклама ролигини тайёрлади. Бу – iPhone XS расмий суратларидан фойдаланган ҳолда ишланган илк реклама видеоси ҳисобланади:

Apple 12 сентябрда смартфонларидан ташқари, iOS операцион тизимининг якуний талқинини ҳам намойиш этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, янги моделлардаги планшетлар, смарт-соат ва бошқа маҳсулотларини ҳам тақдим этади.

ЎҚИНГ: Apple мобил интерфейслар оламида инқилоб тайёрламоқда! (+«жонли» видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.