ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS ва iPhone XS Max’нинг илк дроп-тести!

  •   DiMaX
  •  1115
  •  22.09.2018 15:14

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: iPhone XS ва iPhone XS Max’нинг илк дроп-тести!

Купертинолик компаниянинг iPhone XS ҳамда iPhone XS Max флагманлари 21 сентябрдан бир қатор мамлакатлар бозорларига чиқди. Аммо харидорларнинг ҳаммасиям ундан мамнун бўлишгани йўқ...

ЎҚИНГ: iPhone XS Max савдоси браклар билан бошланди!

Янги айфонларнинг илк харидорлари қаторида YouTube-блогерлар ҳам бўлиб, улар аллақачон бу смартфонларнинг видеотавсифларини тайёрлашга киришиб кетишган. Жумладан, TechSmartt канали муаллифи iPhone XS ва iPhone XS Max’нинг мустаҳкамлигини синаб – дроп-тестдан ўтказиб кўрган. Синовларда мазкур икки моделдан ташқари Apple’нинг юбилей суперфлагмани – iPhone X ҳам иштирок этган.

Видеоблогер бу учта айфонни аямасдан турли баландликлардан бетон юзага ташлаб синаган. Биринчи мартасида уларни шим чўнтаги баландлигидан ташлаб кўрган – кўпинча кишилар смартфонларни айни шу баландликдан тушириб юборишади. Бунда ҳар учала iPhone ҳам корпуснинг ён қирраларидан озроқ шикаст еган, аммо уларнинг орқа ва олд панелларига зарар етмаган.

Синовнинг иккинчи босқичида смартфонлар одамнинг боши баландлигидан ташланган – гаплашаётганда қўлдан тушиб кетиши ҳолатига мос юксаклик. Бунда iPhone X ҳамда iPhone XS Max дисплейларида сезиларли чатнашлар юзага келган. Буни қарангки, iPhone XS’га ҳеч нима қилмаган!

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: техноблогер 2018 йилнинг энг мустаҳкам флагманини синдиришга уриниб кўрди

Ниҳоят, блогер бу «уч оғайни ботирлар»ни 3 метрлик юксакликдан ташлаб кўрсатган. Бунда iPhone XS Max модели энг катта зарар кўрган – унинг дисплейи ишдан чиққан. Ўтган йилги iPhone X’нинг орқа панели чатнашлар билан қопланган, iPhone XS эса майда шикастлар билан ўзининг мустаҳкамлигини кўрсатган.

Мана, дроп-тест видеосини бирга томоша қиламиз:

Табиийки, мазкур видеолавҳа кўпроқ кўнгилочар характерга эга, бу синовни профессионал дроп-тест деб ҳам бўлмайди. Реал шароитларда смартфонларнинг мустаҳкамлиги бир қатор омилларга боғлиқ бўлади: тушиш баландлиги ва бурчаги, юзанинг қаттиқлиги ва рельефи каби.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Galaxy S9+ ва iPhone X дроп-тестда ўзаро беллашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.