ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Nubia’нинг энг қиммат флагманини букиб, тирнаб, ёндириб синаб кўришди!

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Nubia’нинг энг қиммат флагманини букиб, тирнаб, ёндириб синаб кўришди!

Мобил ўйинлар ишқибозларига мўлжаллаб ишлаб чиқилган Nubia Red Magic 3’нинг илк партияси 37 сонияда сотиб тугатилгани ҳақида айтиб ўтгандик. Телефонлар устида турли тажрибалар ўтказиши билан танилган JerryRigEverything никли видеоблогер ушбу смартфон экранига тиғ билан чизиб, олов тутиб, корпусини букишга уриниб ҳам кўрган. Қуйида ушбу жараён видеосини томоша қилишингиз мумкин:

Дисплей ва камера объективи ҳимоя қопламаси корпусдаги декоратив ромлар ва фоточақноқнинг пластик модулидан фарқли ўлароқ, ўткир жисмлар билан контактга бардошлироқ эканлигини кўриш мумкин. Бармоқ изи сканери кўплаб тирналишлардан сўнг ҳам ишлашда давом этган.

Анъанавий, 20 сония давомида дисплейни олов билан ёқиб кўриш матрицада доғ қолишига сабаб бўлган ва вақт ўтганидан сўнг ҳам тўлиқ йўқолмаган. Аммо тачскрин ўз ишини бажаришда давом этган ва оловдан зарар кўрган майдон ҳам ўз ҳолига қайта бошлаган. Телефон букилишига келсак, блогер қанча ҳаракат қилмасин Red Magic 3‘ни бутунлай букишга ва синдиришга муваффақ бўлмаган. Шунча қийноқларга қарамасдан смартфон видео сўнгида ҳам одатдагидек ишлашда давом этган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!