ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Redmi Note 5 Pro’ни iPhone X Red Edition’га «айлантирса» бўлади!

  •   DiMaX
  •  1752
  •  13.04.2018 15:59

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Redmi Note 5 Pro’ни iPhone X Red Edition’га «айлантирса» бўлади!

Ўтган йили Apple корпорацияси iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus смартфонларининг қизил рангли махсус талқинини чиқарди. Бу – ОИТСга қарши курашга ҳисса қўшишни истаганлар учун акция сифатида қўйилган қадам эди. Яъни, алвон рангли айфонлар нархига устама қиймат қўшилган – даромаднинг бу қисми хайрия ишларига йўналтирилади.

Жорий йилда эса iPhone 8 Red Edition биринчи шунақа смартфон бўлди. Алвон рангли айфон ўз соҳибининг хайрия ишларига ҳисса қўшганидан дарак бериш билан бирга, ўзига хос кўриниши билан эътиборни ҳам тортади.

ЎҚИНГ: Apple бугун қизил рангли iPhone 8'ни тақдим этиши мумкин

Корпорация iPhone X Red Edition талқинини ҳозирча тақдим этгани йўқ, аммо тиниб-тинчимаган хитойликлар аллақачон бошқа компанияларнинг смартфонларини шу моделга ўхшатиш йўлини топишди. Аниқроғи – Хитойда турли смартфонларнинг орқа панелига қопланувчи, айфонлардаги тегишли ёзувлар ва унинг логотипи туширилган махсус плёнкалар ишлаб чиқарила бошлаган.

Мана, қуйидаги видеолавҳада Xiaomi Redmi Note 5 Pro моделидан қандай қилиб алвон рангли iPhone X «ясаш» кўрсатиб берилган:

Кўриб турганингиздек, «хитойча Apple»нинг смартфонидан жудаям чиройли iPhone X Red Edition чиқди! Ушбу плёнка ёрдамида бошқа компанияларнинг турли моделлардаги смартфонларидан ҳар хил iPhone’лар «ясаш» иложи бор!

Ҳозирча бунақа плёнканинг савдога чиққанлиги ҳақида маълумот учрамади. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Redmi Note 5 Pro «Малика»га келди! Аммо нархи...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.