ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: техноблогер 2018 йилнинг энг мустаҳкам флагманини синдиришга уриниб кўрди

  •   DiMaX
  •  1634
  •  11.05.2018 15:26

ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: техноблогер 2018 йилнинг энг мустаҳкам флагманини синдиришга уриниб кўрди

Турли компанияларнинг янги смартфонларини, хусусан, флагман моделларини қизиқувчилар ва мутахассислар ҳар хил усулларда дроп-тестдан ўтказиб кўришларидан хабарингиз бор. Айниқса, бу борада JerryRigEverything никли техноблогернинг ишлари диққатга сазовор.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: Galaxy S9 мустаҳкамлигини тирнаб ва ёндириб синаб кўришди!

Яқинда ушбу видеоблогер жорий йилнинг энг мустаҳкам смартфони, дея даъво қилинаётган Sony Xperia XZ2 моделини синовдан ўтказиб кўрди. JerryRigEverything бу флагманнинг тирналишларга чидамлилигини текширди, корпус ромидаги металлнинг қалинлиги ва сифатини баҳолади.

Таъкидлаш керакки, япон флагмани барча синовларга мардонавор туриб бардош берди. Аммо ҳаммадан ҳам Xperia XZ2 моделини букишга бўлган уриниш блогерни (табиийки, унинг YouTube-канали томошабинларини ҳам) ҳайратга солди.

Мана, бирга томоша қиламиз ва ҳайратга чўмамиз:

Гувоҳи бўлганингиздек, Sony’нинг мазкур модели қўл билан нафақат синдириб бўлмайдиган, балки ҳатто корпусини бирор шикаст юзага келадиган даражада букиб ҳам бўлмайдиган кам сонли смартфонлардан бири бўлиб чиқди. Роми металлдан бўлса-да, корпус панеллари оддий тобланган шишадан ясалган девайс учун бу – жудаям яхши натижа.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр флагманларини ўзаро таққослаймиз