ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 6 Pro’ни биринчилар қаторида Terashop.uz’дан олинг!

  •   DiMaX
  •  3974
  •  26.09.2018 11:08

ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 6 Pro’ни биринчилар қаторида Terashop.uz’дан олинг!

Кейинги пайтларда турли гаджетларнинг расмий намойишидан ҳам аввал дўконларга чиқишига кўп гувоҳ бўляпмиз-а? Шу трендга биз ҳам қўшилдик – «хитойча Apple»нинг сўнгги смартфонларидан бирига Terashop.uz интернет-дўконимиз орқали буюртма беришингиз мумкин!

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi ҳали кўрсатмаган Redmi Note 6 Pro билан илк «жонли» видеотавсифда батафсил танишамиз!

Xiaomi ҳали августдаёқ тайёрлаган Redmi Note 6 ҳамда Note 6 Pro смартфонлари турли мамлакатларда сертификациядан ўтказилганлигидан хабарингиз бор. Ҳали тақдим этилмай туриб аллақачон сотувга ҳам чиқарилган Redmi Note 6 Pro моделининг «жонли» суратларини ҳам эълон қилганмиз.

Ўзбекистонда илк бор, Terashop.uz интернет-дўконида Xiaomi Redmi Note 6 Pro фаблетига буюртма беришингиз мумкин! Сиз ҳали расман намойиш этилмаган бу янги смартфонни биринчилардан бўлиб қўлга кирита оласиз.

Сизга таклиф этаётганимиз Redmi Note 6 Pro моделининг глобал версияси бўлиб, корпуси қора рангда. Девайснинг тезкор хотираси 3 гигабайт, ички хотираси эса 32 гигабайт ҳажмга эга. Нархи 1 770 000 сўмни ташкил этади. Буюртмангиз уч иш куни давомида етказиб берилади.

Мазкур смартфонни шу нархда харид қилиш учун Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримиз билан боғланишингиз мумкин. Илтимос, мурожаат этганингизда, сайтда берилган маълумотларни қайтадан сўраб овора қилманг, ўзингизнинг ва ўзгаларнинг вақтини қадрланг.

Xiaomi Redmi Note 6 Pro смартфонининг батафсил хусусиятлари, суратлари ва ҳатто видеоси ҳам сайтимиздаги бир қатор мақолаларда берилган. Шунингдек, мазкур компаниянинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу шумладан «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 ҳам интернет-дўконимизда расмий кафолат билан сотилмоқда. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги 1 500 000 сўмгача нархли Xiaomi смартфонлари (2018 йил 19 сентябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!