ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi Pocophone’нинг илк «жонли» видеоси – Face Unlock эвазига бармоқ изи сканеридан воз кечилганми?

  •   DiMaX
  •  1063
  •  17.07.2018 17:24

ЭКСКЛЮЗИВ: Xiaomi Pocophone’нинг илк «жонли» видеоси – Face Unlock эвазига бармоқ изи сканеридан воз кечилганми?

Xiaomi компанияси янги – Pocophone брендини рўйхатдан ўтказганидан хабарингиз бор. Бу ном остидаги смартфонларни у Европа Иттифоқи ёки АҚШ бозори учун расман тақдим этади.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги смартфонларини бошқа бренд остида чиқаради

Янги бренд остидаги илк модел FCC сайтида Pocophone M1805E10A рақами билан рўйхатга олинган бўлиб, шу пайтгача унинг айрим хусусиятларигина маълум эди, холос. Уларга кўра, бу смартфон «тоза» Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Смартфоннинг техник таъминотини Qualcomm Snapdragon 845 флагман процессори ва 6 гигабайтлик тезкор хотира ташкил этади. Девайснинг орқа панелида қўшалоқ камера, дисплей тепасидаги «ўйиқ»да эса олд камера жойлашади.

Эндиликда эса Xiaomi Pocophone туркумидаги биринчи смартфонни «жонли» видеода намойиш этишди. Марҳамат, бирга кўрамиз:

Эътибор берган бўлсангиз керак – смартфон корпусининг орқа қопқоғида бармоқ изи сканери йўқ. Демак, бу датчик дисплейга интеграция қилинган, ёки юзни сканерлаш орқали телефонни блокдан чиқариш функцияси эвазига Xiaomi бу моделда дактилоскопик датчикдан воз кечган бўлиши мумкин. Экраннинг юқори қисмидаги «кемтик» нисбатан катта эканини – унга Face Unlock датчиги сиғишини ҳисобга олсак, иккинчи вариант ҳақиқатга яқинроқ кўринади.

Афсуски, илк Pocophone смартфонининг бошқа жиҳатлари сирлигича қолаётир – унинг на тақдимот санаси, на нархи маълум эмас. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Ҳали 24 июлда тақдим этиладиган Xiaomi Mi A2 Lite смартфонини аллақачон AliExpress’дан сотиб олишингиз мумкин!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!