Эксперт маслаҳати: Смартфонда Bluetooth’ни нега ўчириб қўйишингиз керак?

  •   DiMaX
  •  1000
  •  24.06.2020 15:46

Эксперт маслаҳати: Смартфонда Bluetooth’ни нега ўчириб қўйишингиз керак?

Кўпчилигимиз смартфонда Bluetooth’ни турли сабабларга кўра ёқиқ қолдирамиз. Avast компаниясининг рақамли хавфсизлик бўйича катта муҳандис-дастурчиси Войтех Бочек бунинг хавфидан огоҳлантирди.

ЎҚИНГ: Коронавирусдан ҳимояланиш учун смартфонни нима билан ва қандай тозалаш керак?

Мутахассис, аввало, Bluetooth ҳамиша ёқиқ туриши аккумулятор қувватининг тезроқ сарфланишига эътибор қаратди. Зеро, мазкур модулнинг ишлаб туриши, атрофдаги қурилмаларни излаши кабиларга ҳам қўшимча заряд керак бўлади-да.

Лекин ушбу модул ёқиқ қолишининг энг катта хавфи бу эмас, дейди эксперт. Войтех Бочекнинг сўзларига кўра, Bluetooth вақти-вақти билан автоматик тарзда бошқа қурилмалар томонидан «топилиш» режими – «режим обнаружения»га ўтиб туради. Айни шу пайтларда эса бошқалар у орқали смартфонингизга уланиб олишлари учун имконит юзага келади, дейди у.

«Агарда бошқалар смартфонингизга сизнинг рухсатингизсиз улана олишмаса ҳам, Bluetooth уланишга рухсат сўровчи билдиришномалар узатиб туради, бу эса сизни чалғитади. Шу боисдан зарурат бўлмаган ҳолларда уни буткул ўчириб қўйганингиз маъқул», дейди Avast мутахассиси.

ЎҚИНГ: Bluetooth орқали уланган смартфон ё планшетни компьютер «кўрмаса» нима қиламиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!