Эксперт Трампнинг Twitter-аккаунти паролини беш уринишдаёқ топиб, эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  459
  •  23.10.2020 12:10

Эксперт Трампнинг Twitter-аккаунти паролини беш уринишдаёқ топиб, эълон қилди!

АҚШ президенти Дональд Трампнинг смартфонида биттагина дастур – Twitter мобил иловаси борлиги аввалроқ маълум бўлган эди. У айни шу ижтимоий тармоқда фаол чиқишлар қилиб туради.

ЎҚИНГ: iPhone’нинг кераксиз иловаларидан Дональд Трамп услубида қутуламиз!

Энди эса шу аккаунтга кириш паролини ҳам топишибди: ахборот хавфсизлиги йўналишидаги голландиялик тадқиқотчи буни уддалаганини эълон қилди. @realDonaldTrump никли мазкур профилнинг пароли жуда оддий – «maga2020!» экан!.

Виктор Геверс (Victor Gevers) исмли мазкур экспертнинг TechCrunch нашрига маълум қилишича, бу паролни у бешинчи уринишдаёқ аниқлаб олган. Буни қарангки, Дональд Трамп ҳаттоки аккаунтини икки босқичли аутентификация билан ҳимоялаб ҳам қўймаган экан!

Трампнинг профилига киришни уддалагач, мутахассис тезда АҚШ Миллий киберхавфсизлик бошқармасининг бўлими – Тезкор тайёргарлик компьютер жамоасига буни маълум қилган. Шундан сўнг президентнинг аккаунтига кириш паролини дарҳол ўзгартиришган.

Таъкидлаш керакки, Геверс бу ишни биринчи марта қилиши эмас – 2016 йили ҳам у АҚШ президентининг Twitter-аккаунти паролини аниқлаган эди. Трамп ўшанда унга «yourefired» деб парол қўйган экан; яқинда аниқланган парол – «maga2020!» эса «Make America Great Again» шиорининг қисқартмасидир.

Дарвоқе, Twitter маъмуриятидан маълум қилишларича, эксперт Трампнинг аккаунтига кира олганига компанияда исбот йўқ.

ЎҚИНГ: ОГОҲ БЎЛИНГ: Telegram-аккаунтингизни фирибгарлар эгаллаб олишмоқчи!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!