Экспертлар энг фойдали смартфонни аниқлашди

  •   Saroy
  •  6693
  •  28.06.2018 15:39

Экспертлар энг фойдали смартфонни аниқлашди

AnTuTu бенчмарки жамоаси турли нарх тоифасидаги энг оммалашган фойдали смартфонларнинг май ойи рейтингини эълон қилди. Рейтингда бенчмаркда ўртача натижалар нисбатининг JD.com. онлайн-дўконидаги расмий бўлимида келтирилган нархларга бўлган нисбати ҳисобга олинган.

Жами тўртта нарх тоифаси кўриб чиқилган.  152 доллари атрофидаги тоифада  Xiaomi Redmi Note 5 смартфонининг 3+32 ГБ версияси ғолиб келди. 153-305 долларгача бўлган нарх тоифасида Meizu Pro 7 лидер бўлди. 305-457 доллар нарх тоифасида эса,  Huawei Honor V10’нинг олдига тушадигани топилмади. Энг қиммат нарх тоифасида  (450 долларов) OnePlus 6, ундан кейин Mi Mix 2s, Smartisan R1, Huawei Mate 10 ҳамда  Sony Xperia XZ1 бормоқда.

ЎҚИНГ: Redmi 6 ва Redmi 5: қайси яхши ва арзон?

Агар нархлар тоифасидан ташқарида энг яхши кўрсаткични қайд этган (ишлаш самарадорлиги ва нархи бўйича) смартфонлар ҳақида гап кетадиган бўлса, биринчи ўринни 114 балл билан Xiaomi Redmi Note 5 эгаллади, иккинчи ўрин  Meizu Pro 7’ га тегди, чунки у 108 балл йиға олган, учинчи ўрин 99 балл олган  Xiaomi Redmi 5’га насиб қилди.

ЎҚИНГ: 679 000 сўмга флагман дизайнли смартфон оласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!