Экспертлар: смартфонлар оддий телефонлардан ёмонроқ ишлайди

Экспертлар: смартфонлар оддий телефонлардан ёмонроқ ишлайди

Британиянинг Коммуникациялар бўйича бошқармаси мутахассисларининг фикрича, ҳозирги смартфонлар пластик корпусга эга оддий тугмачали телефонлардан кўра ёмонроқ тўлқин тутади. Экспертлар бунга сабаб янги гаджетларнинг корпуси металл ва шишадан ишланганидир, деб ёзади Daily Mail.

Талабларга жавоб бермайди

Британиялик мутахассисларнинг тасдиқлашича, бугунги бозордаги мавжуд смартфонлар GSM Ассоциациясининг минимал сигнали талабаларига ҳам жавоб бермайди. Улар кучсиз сигналларни қабул қила олмайди. Тугмали эски қурилмалар эса беқарор сигналга эга ҳудудларда ҳам барқарор ишлайверади.

Бу фикрлар қанчалик ҳақиқат эканини тасдиқлаш мақсадида тажриба ўтказилди. Очиқ жойда, паст даражада бўлса-да, доимий сигнал мавжуд ҳудудда ўтказилган синов-тажрибада баъзи гаджетлар, ҳатто у қўлдан бу қўлга ўтказилган чоғда ҳам сигнални йўқотиб қўйди. Эски телефонлар эса барқарор сигнал тутган.

Оина ва металл пластикдан ёмонроқ

Ишлаб чиқарувчилар ҳозирда смартфонларнинг юпқалиги ва нафислигини таъминлаш мақсадида кўпинча маълум миқдордаги металл ва оинадан фойдаланмоқда. Бундай турдаги материаллар учун смартфонларга GSM Ассоциациасининг минимал талабидан 7 карра кучли 2G, 9 карра кучли 3G ва 4 G лар талаб этилади.

Мутахассислар ҳозирги смартфонларнинг махсус алоқа тизимлари оддий телефонлардан 10 баробар кучли бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!