Экспертлар: Xiaomi смартфонларини AliExpress’дан олманг, бу хавфли!

  •   DiMaX
  •  3143
  •  16.07.2018 14:28

Экспертлар: Xiaomi смартфонларини AliExpress’дан олманг, бу хавфли!

Юртдошларимиз айрим электротехника маҳсулотларини онлайн савдо платформалари орқали харид қилишни ўрганиб олишган. Аммо кейинги пайтларда «хитойча Apple» смартфонларини AliExpress орқали олмаганингиз маъқул, деб ёзади RuNews24 нашри.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги сохта «чегирма»лар: онлайн савдода сизни қандай лақиллатишади?

Мутахассисларнинг таъкидлашларига кўра, Xiaomi корпорацияси яқиндан бери ўз смартфонларидаги дастурий таъминотнинг ишлаш тамойилига ўзгариш киритган. Яъни, авваллари уларнинг прошивкаси универсал бўлар, фойдаланувчи уни ўз мамлакати ҳудудига мослаб олар эди. Энди эса компания ҳар бир ҳудудга мўлжаллаб чиқарган телефонига ўша ҳудудгагина мос прошивка ўрнатмоқда ва уни алмаштириб – локализация қилиб бўлмайди.

Табиийки, AliExpress’даги сотувчилар асосан энг арзон – Хитойнинг ўзи учун ишлаб чиқарилган смартфонларни олиб, савдога қўйишади. Агарда ўшанақасидан олсангиз, кейин уни Ўзбекистонда ишлашга мослаштиришда, унга банк картангизни бириктиришда муаммолар юзага келади. Булардан ташқари, унда айрим иловалар, жумладан  Google Pay ҳам ишламаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Хитой телефонларида кўп учрайдиган 4 муаммо ва улардан қутулиш чораси

Сайтнинг таъкидлашича, хитойча прошивкали Xiaomi смартфонига глобал прошивка ўрнатишга уринсангиз, уни ишдан чиқариб қўйишингиз ҳам ҳеч гапмас. Бунинг оқибатида юзага келган носозликни эса фақат сервис марказларидагина бартараф эта олишади.

Айтиш керакки, ўзимизга олиб келиниб, расман савдога қўйилган смартфонларда бундай муаммо учрамайди. Зеро, сотувчи ўз маҳсулотига бир йиллик кафолат ҳам бериши бу борада ишончни янада мустаҳкамлайди.

ЎҚИНГ: 820 000 сўмдан бошланган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 11 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!