Бугун Европада йил смартфони аниқланди

Бугун Европада йил смартфони аниқланди

Анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган European Hardware Awards 2018 танлови йилнинг нуфузли тадбирларидан ҳисобланади. Европа аппарат таъминоти ассоциацияси "2018 йилнинг энг яхши смартфони" деган номинация ғолибини эълон қилди. Жорий йилда ушбу ном Huawei P20 Pro флагман смартфонига насиб қилди.

European Hardware Awards танлови Европа бозорининг электроника соҳасидаги энг яхши гаджетларни тақдирлайди. Ҳакамлар ҳайъати соҳанинг энг нуфузли нашрларининг бош муҳаррирларидан иборат. 2018 йилда минтақадаги 100 нафар муҳаррир ҳакам сифатида баҳолаш ишларида иштирок этишди.

Маълумки, Huawei P20 Pro смартфон саноатида учта объективли бош камерага эга бўлган илк смартфон ҳисобланади. Leica компанияси ишлаб чиқарган бундай камера технологияси ҳозирча смартфонда сурат олишда жаҳонда илғор.

Шу билан бирга, смартфон платформасига жавобгар бўлган процессор ҳам "сунъий ақл" функциясига эга бўлган. Натижада, смартфон имкониятлари кенгаяди, жумладан бу жиҳат унинг суатни сифатни ишлаш техникасини ҳам янада яхшилайди.

Учта сенсор бош камерага уч карралик оптик яқинлаштириш ҳамда беш карралик гибрид яқинлаштириш имконини беради. DxOMark лабораторияси экспертлари ҳам Huawei P20 Pro камерасининг умумий қобилиятини, яъни ҳам сурат, ҳам видео тасвир олишини 109 баллга баҳолашган. Ҳозирча смартфон саноатидаги бирор девайс бундай юқори балл олмаган.

 

Мазкур флагман юртимизда ҳам яхши сотилмоқда. Бу тўғрида батафсил ўқинг:

Huawei P20 Pro: "Малика"даги уч кўзли “даҳшат"!

"Бу мукофот Huawei P20 Pro имкониятлари юқори эканидан даолат беради ва смартфон нуфузини мустаҳкамлайди. Huawei бундай ютуқ билан соҳада етакчилик ўрнини мустаҳкамлайди", – дейди Huawei Consumer Business Group'нинг мобил қурилмалар бўйича вице-президенти Брюс Ли.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.