Экстремал флагман – Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11X тақдимоти расман эълон қилинди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  774
  •  12.04.2021 17:11

Экстремал флагман – Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11X тақдимоти расман эълон қилинди! (+видео)

Xiaomi компанияси Snapdragon 888 чипсети базасида камида учта смартфон чиқаришни режалаштирган. Бу ҳақда аввалроқ «Хитойча Apple» вице-президенти ҳамда Xiaomi India раҳбари Ману Кумар Жейн (Manu Kumar Jain) баёнот берган эди.

ЎҚИНГ: 108 МП камера, энг зўр дисплей ва Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11i намойиш этилди

Ману Кумар Жейн бугун – 12 апрель куни шулардан бирининг тақдимот кунини эълон қилди. «Экстремал флагман» дея тарғиб этила бошлаган ушбу смартфон Xiaomi Mi 11X модели бўлиб, намойиши 23 апрелда бўлиб ўтади.

Топ-менежернинг таъкидлашича, Qualcomm компаниясининг энг қудратли процессори базасида тайёрланган бу телефон «экстремал самарадорлик», «тенгсиз экран, камера ва товуш»га эга ва «нафис дизайн»и билан хурсанд қилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi тан олишга мажбур бўлди: Redmi’нинг янги смартфонларида «ишкал» бор!

Ману Кумар Жейн ушбу моделнинг эксклюзив тарзда фақат Ҳиндистон бозорига мўлжалланганлигини айтган. Лекин савдоси бошланганидан бир-икки ой ўтиб, Xiaomi уни бошқа мамлакатлар бозорига ҳам чиқаришни истаб қолиши ҳеч гап эмас.

Дарвоқе, Xiaomi айни шу экстремал флагман тақдим қилинадиган 23 апрель кунига Mi 11 Ultra суперфлагманининг ҳам Ҳиндистондаги намойишини белгилаган. Xiaomi Mi 11X эса буткул янги модел бўладими ёки қайта номланган Mi 11 Pro смартфони бўладими – буниси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!